26-30 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида ЭКСПО “Хитой-Евроосиё” саккизинчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ЭКСПОда фахрий меҳмон сифатида Қирғизистон Бош вазири, Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари, шунингдек, 40 дан ортиқ хорижий ҳукуматлар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан, Бош вазир бошчилигидаги мамлакат ҳукумати делегацияси мазкур тадбирда қатнашиш учун Урумчи шаҳрига ташриф буюрган.
25 июнь куни Урумчи шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигида икки томонлама учрашув ўтказилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!