$
12165.24 UZS
-25.19
159.42 UZS
-2.67
14330.65 UZS
-32.11
31° Кечаси 18°

Энди ҳайдовчиларнинг дам олиш режимини бузганлик учун жарима қўлланади

15:51 / 12.02.2026

Шавкат Мирзиёев томонидан 11 февраль куни имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қатор ўзгартиришлар киритилди.

Ҳужжатга мувофиқ, эндиликда халқаро ва шаҳарлараро автомобиль ташувларини амалга оширишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини бузганлик учун жавобгарлик белгиланади. Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг етти баравари миқдорида (2 миллион 884 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади. Мазкур талаб М3 ва Н3 тоифали автотранспорт воситаларида йўловчи ва юкларни 400 километр ва ундан ортиқ масофага ташиш жараёнларига татбиқ этилади.

Шунингдек, 125-моддага киритилаётган ўзгартиришларга кўра, халқаро ва шаҳарлараро ташувларни рақамли назорат ускуналарисиз (тахографсиз), носоз тахограф билан ёки уни ўчириб қўйган ҳолда амалга ошириш, шунингдек, ҳайдовчининг тахограф картасисиз ҳаракатланиши ҳам жавобгарликка сабаб бўлади.

Амалдаги қонунчиликда шаҳарлараро ва халқаро йўловчи ташишни амалга ошираётган автобусларда тахограф (назорат қурилмаси) ўрнатилган. Бу қурилма ҳайдовчиларнинг иш вақти, дам олиш вақти, тезлик ва масофани ёзиб боради. Қурилмани ўчирган ҳолда автомобиль бошқарганлик учун жавобгарлик мавжуд. Бироқ ушбу қурилмадаги маълумотларга асосан ҳайдовчининг меҳнат ва дам олиш режимига бўйсунмагани юзасидан жавобгарлик белгиланмаганди.

Шу билан бирга, ҳайдовчининг иш вақти давомийлиги 9 соатдан ортиқ ёки йўналиш масофаси 400 километр ва ундан ортиқ масофага йўловчи ва юкларни ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режими Транспорт назорати инспекцияси томонидан назорат қилиб борилади.

Янги тартибга кўра, ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қоида ва талабларни бузган мансабдор шахслар ҳам маъмурий жавобгарликка тортилади. Қонун билан бир хил тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун турлича жарима қўлланилишининг олдини олиш ҳамда жавобгарликни аниқ белгилаш мақсад қилинган. Ҳужжат 2026 йил 10 майдан кучга киради.

 


Бу ҳам қизиқ

Ўзбек санъати вакили Доно Бобохонова вафот этди

Ўзбек санъати вакили Доно Бобохонова вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актриса Доно Бобохонова 80 ёшида вафот этди. У миллий саҳна санъати ривожига у…
15:16 / 15.04.2026
Ўтган йили қурилиш билан боғлиқ 2 миллион 600 мингдан зиёд аризанинг учдан бири рад этилган

Ўтган йили қурилиш билан боғлиқ 2 миллион 600 мингдан зиёд аризанинг учдан бири рад этилган

Аҳоли ва тадбиркорлар қурилиш қилиш учун аввал лойиҳалашга рухсат олишга, кейин архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқ…
17:30 / 14.04.2026
Спорт озуқаси капсулалари ичидан синтетик наркотиклар аниқланди

Спорт озуқаси капсулалари ичидан синтетик наркотиклар аниқланди

Спорт озуқаси сифатида кўрсатилган қўшимчалар ичидан қиймати 350 минг долларга тенг синтетик наркотик модда фош этилди.
17:52 / 15.04.2026
Сергей Кириенко Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

Сергей Кириенко Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко ташриф билан Ўзбекистонга келди
10:29 / 15.04.2026
Қурилиш чиқиндилари бўйича ўрганиш ишлари бошланди

Қурилиш чиқиндилари бўйича ўрганиш ишлари бошланди

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш экологик барқарорликнинг муҳим шартларидан биридир.
10:35 / 16.04.2026
Ўзбекистон аҳолиси 38,4 миллионга яқинлашди

Ўзбекистон аҳолиси 38,4 миллионга яқинлашди

2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 382 685 кишини ташкил этди
16:16 / 16.04.2026
Ташиевнинг икки ўринбосари ҳибсга олинди

Ташиевнинг икки ўринбосари ҳибсга олинди

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ ўринбосарлари — Тимур Шабданбеков ва Даниел Рисалиев ҳибсга олинга…
12:21 / 15.04.2026
Саида Мирзиёева Россия Президенти Администрацияси вакили билан учрашди

Саида Мирзиёева Россия Президенти Администрацияси вакили билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 15 апрель куни Тошкентда Россия Президенти Администрацияси раҳ…
09:24 / 16.04.2026
Россия Украинага ракета ҳужумларини уюштирди

Россия Украинага ракета ҳужумларини уюштирди

Кеча тунда Россия Украина бўйлаб йирик ракета ҳужумларини уюштирди. Ҳужумлар оқибатида Киев шаҳрини қуюқ туман қоплади. Росс…
15:14 / 16.04.2026
Россия Запорожьега ҳужум қилди

Россия Запорожьега ҳужум қилди

Украинанинг Запорожье шаҳрида 15-апрел куни эрталаб содир бўлган ҳужум оқибатида камида бир нафар фуқаро ҳалок бўлди, бир не…
11:27 / 15.04.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!