Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллахон БМТ Бош Ассамблеясида сўзга чиқиб, АҚШга ёпиқ огоҳлантириш берди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар бермоқда.
"Ҳозирда Фаластинда геноцидни бошқараётган Америка сиёсатчиларига очиқ айтаман, биз минтақада урушнинг кенгайишини олқишламаймиз. Аммо Ғазодаги геноцид давом эца, бу аланга ҳам уларни аямайди", — Ҳусайн Амир-Абдуллахон.
Маълумотлар кўра, Вашингтон сўнгги кунларда Эронпараст гуруҳларнинг эҳтимолий ҳужумларини олдини олиш учун, Яқин Шарқдаги Америка объектларини ҳимоя қилишни кучайтирди.
Эрон эса ҳам ХАМАСни, ҳам Исроил билан бир неча бор уруш олиб борган Ливандаги кучли жангари "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатини қўллаб-қувватламоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!