Муҳаммад Пакпур АҚШ ҳарбий кемалари Яқин Шарқ минтақаси томон йўл олаётган бир пайтда Эрон ҳар қандай таҳдидга қарши туришини билдирди, – дея ёзмоқда Associated Press.
Пайшанба куни Доналд Трамп АҚШ “эҳтиёт чораси сифатида” ҳарбий кемаларини Эрон томон йўналтираётганини айтганди.
“Бу йўналишда улкан флот ҳаракатланмоқда. Эҳтимол, биз уни ишлатишга мажбур бўлмасмиз”, — деган эди Трамп.
Реутерсънинг ёзишича, юқори лавозимли эронлик мансабдор Теҳрон ҳар қандай ҳужумни “кенг кўламли уруш” сифатида баҳолашини маълум қилган.
“Бу ҳарбий қудратни ошириш, умид қиламизки, у ҳақиқий тўқнашувга қаратилмаган. Бироқ бизнинг ҳарбийлар энг ёмон сценарийга ҳам тайёр. Шу сабабли Эронда ҳамма юқори шай ҳолатда”, — дея эронлик расмийнинг сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!