Бугун, 15 март куни соат 13:18 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Ботир Зокиров кўчасида жойлашган Park in Mall оилавий кўнгилочар савдо маркази 3-қаватида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.
Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 13:19 да етиб бориб, ёнғин соат 13:28 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
Ёнғин натижасида мажмуанинг 3-қаватида 25 квадрат метр майдон ёниб зарарлангани аниқланган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!