Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли 15 январь куни Ўзбекистондан учган ва Ўзбекистонга учаётган бир қатор авиарейслар жўнаш аэропортларига қайта қўнишга мажбур бўлди.
Uzbekistan Airports матбуот хизматига кўра, қуйидаги рейслар жўнаш аэропортларига қайтишга мажбур бўлган:
Fly One Асиаънинг 7Қ7742 рейси (Мадина—Тошкент йўналиши), 7Қ4442 рейси (Мадина—Фарғона йўналиши) Мадина аэропортига;
Jazeera Аирwайсънинг J9650 рейси (Тошкент—Кувайт) Тошкент аэропортига;
Sam Аирънинг 9С3303 рейси (Самарқанд—Жидда), Самарқанд аэропортига;
Fly Кҳиваънинг 2У7911 рейси (Урганч—Мадина йўналиши) Урганч аэропортига;
Uzbekistan Аирwайънинг HY336 рейси (Жидда—Тошкент) Жидда аэропортига.
Эрон ҳаво ҳудуди махсус рухсат этилган парвозлардан ташқари барча рейслар учун ёпилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!