$
12011.02 UZS
-49.13
148.08 UZS
-0.79
13958.01 UZS
-106.54
31° Кечаси 18°

Эртакнамо Ирландия ҳақида қизиқарли фактлар

12:04 / 30.03.2023

Ирландия  бир вақтнинг ўзида мамлакат ва бутун бошли орол саналади. Айтгандай, уни Шимолий Ирландия билан адаштирманг яна. Шимолий Ирландия ҳам айнан мана шу орол таркибида жойлашган, аммо Буюк Британиянинг бир қисми саналади. Нима учун оролнинг тенг икки қисмга бўлингани кўпчилик учун қизиқ, тўғрими? Аслида у 800 йил давомида Буюк Британия мустамлакаси ҳисобланган. Аммо ХХ аср бошларида Ирландия мустақил бўлишга эришди. Шимолий қисм эса Бирлашган қиролликлар таркибида қолиш учун овоз берди. Бизнинг бугунги мақоламиз Мустақил Ирландия Республикаси ҳақида.

Иқлим

Бу ерни “Зумрад орол” дея аташлари бежизга эмас. Сабаби орол турли-туман ўсимликлар туфайли бутун йил давомида ям-яшил ҳолатда бўлади. Маҳаллий иқлим шароитлари кўпчиликка маъқул келмайди. Бу ердаги аксарият кунлар туманли ва ёмғирлидир. Оролда иссиқ ҳаво ҳам, қаҳратон кунлар ҳам бўлмайди. Юқори даражадаги намлик даражаси эса иссиқ кунлар ҳақида соғинишга мажбур қилади.

Мамлакат ҳудуди унчалик катта эмас, аҳоли сони ҳам 4,5 миллион кишига тенг, холос. Уларнинг асосий қисми маҳаллий ирландияликлар бўлиб, барчалари инглиз тилида сўзлашишади. Аммо мамлакатда ирланд тили расмий тил дея тан олинган.

Ирландия манзараларининг асосий қисми қишлоқ пейзажлари, яшил адирлар, сигирлар ва қўйлар сайр қилиб юрган далалардан иборатдир. Бу каби гўзалликлар мамлакат одамларига табиат билан бир тану жон бўлиб яшаш учун имкон беради. Аксарият  қишлоқлар ҳудуди бир неча гектарни ташкил қилади. Айрим уйлар эса ана шу қишлоқдаги ягона бино бўлиши ҳам мумкин.

Ўлканинг шаҳар аҳолиси ўзига хос ҳаёт тарзини олиб боради. Келинг, энди Ирландиянинг энг катта шаҳарлари билан танишиб чиқамиз.

Дублин

Рейтингимиздаги биринчи шаҳар – мамлакат пойтахти ва ўлканинг энг катта шаҳри бўлмиш Дублин саналади. Бу ерда 550 минг нафар инсон истиқомат қилади. Шаҳар атрофидаги ҳудудларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда уларнинг сони 2 миллион кишини ташкил қилади, холос. Шаҳарда замонавий ва осмонўпар бинолар кўп эмас. Аммо ўрта асрлар архитектураси, антиқа ёдгорликлар ва турфа гулларнинг сон-саноғи йўқ.

Дублинда ҳалқаро банклар ва корпорацияларнинг бош офислари жойлашган. ИТ соҳаси компаниялари ва пиво тайёрлаш масканлари ҳаддан ташқари кўп.

Шаҳардаги асосий ва энг машҳур жойлардан бири “Templebar” саналади. Бу барлар ва паблар туманидир. Мазкур ҳудуд ҳеч қачон ухламайди. Шаҳарда дунёнинг турли бурчакларидан келган одамларни учратасиз, шу сабабли хорижликлар бу ерда қийналиб қолмасликлари аниқ.

Корк

Бу Ирландиянинг жанубий соҳили бўйлаб жойлашган эртакнамо шаҳар. Авлиё Патрик кўчаси шаҳарнинг асосий бульвари бўлиб, айнан шу ерда кўплаб дўкон ва кафеларни учратишингиз мумкин. Шаҳар Ирландиянинг савдо-сотиқ маркази саналади. Бу ерда ажойиб инглиз бозори ҳам бор.

Лимерик

Бу аҳоли сони бўйича Ирландиянинг 3 ўринда турадиган шаҳри бўлиб, ҳудудда озиқ-овқат ва тикувчилик соҳаси ривожланган. Бу ерлик одамлар машҳур тўр безакларининг ҳақиқий шайдоси бўладилар.

Иқтисодиёт

Ирландия иқтисодиётига фақатгина бир томондан қараб бўлмайди. Ўтмишда бу ночор яшайдиган, ривожланмаган аграр давлат саналган. Давлатдаги ҳолат эса инсонларнинг кўчиб кетишларига сабаб бўлган. Аммо ўлка Европа иттифоқи таркибига қўшилгач, юқори технологиялар мамлакатига айланди-қолди. Иқтисодиётда қишлоқ хўжалигининг ўрни ҳамон жуда катта бўлиб қолмоқда. Ирландия Европага мол гўшти ва сут маҳсулотларини етказиб берувчи энг йирик экспортчиларидан бири саналади. Аммо бугунги кунда иқтисодиётнинг фармацевтика, электроника ва информацион технологиялар соҳалари ҳам яхши ривожланган. “Amazon”, “Intel”, “Microsoft”, “Google”, “Facebook” каби гигантлар Ирландияга бир неча ўн миллиард миқдорида инвестиция киритган, бу ерда офислар ва ишлаб чиқариш масканларини ҳам очишган. Ирландияни “Европанинг силикон водийси” деб ҳам аташади. Бугунги кунда Ирландия энг тез ривожланиб борётган мамлакатлардан биридир. 2015 йилда Ирландия дунёдаги энг катта ЯИМ кўрсаткичларига эга мамлакатга айланди ва 26 фоизлик натижани қайд этди.

Орол ўз намунаси орқали ривожланган мамлакатлар билан алоқа қилиш ва бизнес учун керакли шароитларни яратиш мамлакатнинг ривожланишида жуда муҳим эканлигини кўрсатиб берди. 2000 йилдан бери у муҳожирлар, хусусан Шарқий Европа ва Осиёликлар учун қулай мамлакатлардан бири саналади. Мамлакатдаги ойлик маошлари 2017 йил натижаларига кўра 2,5 минг еврони ташкил қилади. Бу Германия ва Франция кўрсаткичларидан ҳам юқори натижа.

Транспорт

Ирландияда машиналар ҳаракати чап томонда бўлиб, йўллар жуда ҳам тор ва кўп ҳолларда тўғри назорат қилинмайди. Аммо Дублин шаҳрида икки қаватли автобуслар ва трамвайларни кўришингиз мумкин.

Мамлакатда метро йўқ, ҳаттоки Дублин шаҳрида ҳам. Ҳукумат вакиллари уни 2005 йилдаёқ қуришга ваъда берган эдилар, аслида. Аммо ҳамон натижа бўлмаяпти.

Одамлар

Гарчи ўлкада 5 миллионга яқин инсон истиқомат қилса ҳам, дунёдаги барча ирландлар сони 80 миллионга яқин эканлиги айтилади. Оғир даврларда ушбу ўлкадан одамларнинг аксарият қисми кўчиб кетган. Ирландларнинг кўпчилик қисми, аниқроғи 40 миллионга яқин гуруҳи АҚШда яшайди. Агар америкаликлар билан мулоқот қилсангиз, уларнинг ҳар учтадан бири аждодлари орасида ирландияликлар бўлгани ҳақида айтишади. Бундан ташқари, бир гуруҳ ирландлар Буюк Британия, Канада, Австралия ва бошқа мамлакатларда яшашади.

Ирланд ҳалқ куйлари ва рақсларини бутун дунё одамлари яхши билишади. Ирландлар табиатан ҳазилкаш, хушмуомала ва меҳмондўст бўлади. Мамлакат ўзининг паблари билан жуда машҳур. Одамлар ҳаётидаги ҳар қандай ҳодиса бар ва пабда нишонланади. Жума куни барча одамлар пабларда кўнгил ёзишади. Ойлик олса пабга, дўстлари билан учрашиш учун пабга, регби ва футбол кўриш учун яна ўша пабга боришади. Ирландлар хурсандчилик қилиш ва дам олишни яхши кўришади.

Бу ернинг одамлари  жуда ҳам эркин ҳаёт тарзини олиб боришади. Бошқа мамлакат одамлари эса уларни кўп ичадиган инсонлар сифатида тасаввур қиладилар. Бироқ соғлиқни сақлаш ҳалқаро ташкилоти маълумотларига кўра, Ирландия ичкилик истеъмол қилиш даражаси бўйича мамлакатлар ўнталигига ҳам кирмайди. Бу ўринда уни 12 қатордагина кўришингиз мумкин.

17 март санаси келгач, ирландлар Авлиё Патрик кунини байрам қилишади. Бугунги кунда мазкур байрам АҚШ ва Россияда ҳам оммалашиб бормоқда. Байрам пайтида қўшиқ ва шўх рақслар ижро қилинади. Барча одамлар яшил рангли либослар кийиб олишади. Турли ичимликлар ва таомлар истеъмол қилинади.

Спорт

Ирландияда Гольф, шунингдек, гелс футболи. Гелс футболи одатий футбол ва регби қоришмасини акс эттиради. Керлинг эса майсазорлар устида хоккей ўйнашни англатади. Аммо ирландларнинг ҳақиқий ишқибозлиги отчопарлик билан боғлиқ. Бу ерда ҳашаматчи отчопарлик мусобақалари мунтазам равишда ўтказиб келинади. Бундан ташқари, ирландлар орасида итлар мусобақаси ҳам жуда машҳур. Бу каби мусобақаларга инсонлар бутун оила аъзолари билан бирга ташриф буюришади.

Туризм

Ирландияда бетакрор саройлар ва ибодатхоналар ҳаддан ташқари кўп. Бундан ташқари, уларнинг ичида яшайдиган троллар, лепрекон ва жодугарлар ҳақидаги ҳикоялар ҳам одамларни ўзига жалб қилади.

Қолаверса, мамлакат табиати ҳам туристларнинг катта оқимига сабаб бўлган. Бетакрор майсазорлар, тепаликлар ва кўллар баҳри дилингизни очиб юборади.

Ўзига хос соҳил қирғоқларини айтмайсизми... Мамлакатни яхшироқ билиб олишингиз учун сизга маҳаллий гидлар ёрдам бериши мумкин. Улар сайёҳларни ўлка тарихи билан таништириш баробарида оқшом пайти дам олиш учун энг яхши жойларни ҳам айтиб беришади. Ирландиянинг сон-саноқсиз паблари ва барлари орасидан энг яхшисини танлаб олиш осон эканми ахир?

Таомлар

Ирландия таомлари жуда оддий ва тўйимлидир. Улар одатда картошканинг турли усуллар билан пишириб ейишади, ирланд рагуси, картошкали блинчиклар ҳам жуда машҳур. Ирланд вискиси ва ирландча қаҳва эса миллий ичимликлар ҳисобланади. Бу каби қаҳва ичига виски ичимлигини қўшиб тайёрлайдилар.

Ирландияликлар пиво истеъмол қилишни ҳам яхши кўришади. Машҳур Гинос пивосининг асл ватани ҳам шу ер бўлиб, ўлкадаги ушбу ичимлик мазаси бошқаларидан фарқ қилар эмиш. Уни маҳаллий одамлар махсус рецепт асосида ва фақатгина орол ҳудудида тайёрлайдилар.

Яшаш тарзи

Ирландия сокин ҳаёт тарзини яхши кўрадиган, шовқиндан қочиш истагидаги инсонларга маъқул келади. Бу ердаги ҳаёт тарзи ҳаддан ташқари секин эканлиги ва Европа услуби билан ажралиб туради. Аммо айрим инсонлар унинг зерикарли эканлиги ҳам айтишади. Ҳа, шиддатли шовқин ва кундалик сайрлардан холи бўлган мамлакат кўпчиликка ёқмаслиги мумкин. Аммо ушбу орол-мамлакатнинг ўзига хос жиҳати ҳам айнан шунда! Бу ернинг барча томонлари океан билан ўралгани сабабли йил давомида салқин ҳаво ҳарорати ҳукмрон. Одамлар пляжларга фақатгина сайр қилиш учун келишади.  Аслида ўлканинг бошқаларга маъқул келадиган жиҳати ҳам шунда эмасми? Ҳамиша ям-яшил кўринишдаги адирлар, ёмғир ёғиб турган романтик муҳит, салқин шабада... Мамлакат ўзининг гўзаллиги билан сизни ром қилиб қўя олади.

 

 

 

 


Қизиқарли


														
														Yandex Alisa энди ўзбекча гаплашад

Yandex Alisa энди ўзбекча гаплашад

Энди фойдаланувчилар Алисага ўзбек тилида савол беришлари мумкин ва у русча ёки ўзбекча жавоб бера олади.
09:45 / 24.09.2025

														
														Бугун “Iphone” янги қурилмаларининг тақдимоти бўлиб ўтади

Бугун “Iphone” янги қурилмаларининг тақдимоти бўлиб ўтади

Маросимда Iphone 17 модели ҳам тақдим этилиши кутилмоқда
19:36 / 09.09.2025

														
														2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

Бу ҳақда Knight Frank компаниясининг йиллик Wealth Report ҳисоботида келтирилди.
12:45 / 08.03.2025

														
														ЎША ТУН…

ЎША ТУН…

Воқеий ҳикояЎша куни қўшни болалар билан қора кечгача ўйнадик.
16:27 / 03.02.2025

														
														Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Италиялик археологлар Ситсилия жанубидаги Агригенто провинциясидаги замонавий Ликата яқинида жойлашган қадимий Финзиаде шаҳр…
11:14 / 27.01.2025

														
														Илм-фан “оталари”

Илм-фан “оталари”

Илм-фан оталари тарих китобларидаги шунчаки номлар эмас. Улар ғоялари билан инсоният цивилизациясига ҳисса қўшган одамлардир…
12:11 / 15.01.2025

														
														Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Google қидирув тизими орқали 2024 йилда энг кўп изланган мавзуларни сарҳисоб қилди ва қидирувларни йўналишлар бўйича ажратиб…
11:22 / 12.12.2024

														
														Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

2025 йил апрель ойида Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўргазмасида инсонлар фойдаланиши учун мўлжалланган кир ювиш м…
14:41 / 23.11.2024

														
														2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

“Йилнинг энг яхши пишлоғи” номли анъанавий халқаро танлов Португалиянинг Визеу шаҳрида ўтказилди.
10:26 / 20.11.2024

Бу ҳам қизиқ

Президент IT-парк лойиҳасининг иккинчи босқичига старт берди

Президент IT-парк лойиҳасининг иккинчи босқичига старт берди

Президент Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган ИТ-паркка ташриф буюриб, лойиҳанинг и…
13:07 / 21.10.2025
“Биз 2030 йилга бориб, сунъий интеллект бўйича “ТОП-50” та давлат қаторига киришни мақсад қилганмиз” – Президент

“Биз 2030 йилга бориб, сунъий интеллект бўйича “ТОП-50” та давлат қаторига киришни мақсад қилганмиз” – Президент

Йиғилишда ҳудуд ва тармоқлар раҳбарлари ҳисобот берди, соҳадаги стартаплар асосчилари ва информатика ўқитувчиларининг фикрла…
15:23 / 21.10.2025
Чилонзордаги кафеда ёнғин содир бўлди

Чилонзордаги кафеда ёнғин содир бўлди

Бугун, 21 октябрь куни соат 13:41 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида ён…
14:33 / 21.10.2025
Тошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланади?

Тошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланади?

Агар беш кун давомида ҳаво ҳарорати ушбу кўрсаткичдан паст бўлса, эртаси куни уйларда иситиш тизими ишга туширилади.
17:44 / 20.10.2025
Жиззах ва Самарқандда ноқонуний дорилари савдосига чек қўйилди

Жиззах ва Самарқандда ноқонуний дорилари савдосига чек қўйилди

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
08:40 / 22.10.2025
Қашқадарёда 5 ёшли қизчани сотган ҳамшира қамалди

Қашқадарёда 5 ёшли қизчани сотган ҳамшира қамалди

32 ёшли ҳамшира 2020 йилда туғилган қизни онаси билан келишган ҳолда 19 миллион 700 минг сўмга бошқа аёлга сотган.
12:09 / 22.10.2025
Маънавият ва давлат тили маслаҳатчиси лавозими жорий этилади

Маънавият ва давлат тили маслаҳатчиси лавозими жорий этилади

“Давлат тилини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
15:32 / 21.10.2025
Президент Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди

Президент Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 октябрь куни Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, бу ердаги экспозициялар орқали халқим…
18:22 / 20.10.2025
Японияга биринчи аёл Бош вазир сайланди

Японияга биринчи аёл Бош вазир сайланди

Бу ҳақда “Блоомберг” хабар берди.
12:03 / 21.10.2025
Ўзбекистонда кучли зилзилалар сунъий интеллект ёрдамида прогноз қилинади

Ўзбекистонда кучли зилзилалар сунъий интеллект ёрдамида прогноз қилинади

“Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда сейсмология соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар…
10:34 / 22.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!