$
11979.83 UZS
-1.98
164.99 UZS
-0.14
13904.99 UZS
25.26
31° Кечаси 18°

Президент IT-парк лойиҳасининг иккинчи босқичига старт берди

13:07 / 21.10.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган ИТ-паркка ташриф буюриб, лойиҳанинг иккинчи босқичига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

Икки йил олдин 200 миллион доллар инвестиция ҳисобига ушбу лойиҳанинг биринчи босқичи амалга оширилган эди. Қарийб 4 гектар майдонда 20-25 қаватли 6 та офис биноси ва замонавий конгресс-холл барпо этилди.

Бу ерда мутахассислар учун барча шарт-шароитлар яратилган, истиқболли стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида инкубация ва акселерация дастурлари ташкил этилган. Ахборот технологиялари, финтех, логистика, электрон тижорат, электрон таълим, биотехнология ва бошқа йўналишлардаги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунда ИТ-парк резидентлари сони 3 минг 200 та компанияга етди, уларда 14 мингдан ортиқ мутахассис фаолият юритмоқда. Ўтган йили резидентлар томонидан 1 миллиард 600 миллион долларлик хизмат кўрсатилган бўлса, жорий йил якуни билан мазкур кўрсаткич 2,5 миллиард доллардан ортиши кутилмоқда.

Экспорт ҳажми эса илк бор 1 миллиард долларлик маррадан ошиши режалаштирилган.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига мувофиқ, 300 мингдан зиёд ёшларни ахборот технологиялари соҳасида юқори даромадли иш билан таъминлаш мақсад қилинган. Хорижий экспертлар фақатгина сунъий интеллект йўналишининг ўзида Ўзбекистоннинг салоҳиятини 10 миллиард долларга баҳоламоқда.

“Ишончим комилки, бугун тамал тоши қўйилаётган ушбу йирик мажмуа олдимизга қўйган улкан марраларни забт этишда, шунингдек, инвесторлар билан Ўзбекистон ўртасида манфаатли ҳамкорликни янада кучайтиришда муҳим ўрин тутади”, – дейди давлат раҳбари.

Лойиҳага кўра, ИТ-парк ҳудуди 1,5 баробар кенгайтирилади. Бу ерда Саудия Арабистонининг “ДатаВолт” компанияси билан ҳамкорликда қуввати 12 мегаватт бўлган, 150 миллион долларлик дата-марказ барпо этилади. Кейинги босқичларда яна 3 миллиард доллар инвестиция киритилиб, қувват 500 мегаваттга етказилади.

Бундан ташқари, ушбу ҳудудда жами 6 та бино – Сунъий интеллект маркази, Космос ва келажак технологиялари марказлари, 2 та 20 қаватли офис биноси, шунингдек, сервис ва савдо марказлари қурилади.

Бир сўз билан айтганда, мазкур мажмуа энг замонавий технологиялар, инновациялар ва билимларга асосланган “Сунъий интеллект хаби”га айланади.

Президент Шавкат Мирзиёев капсула қўйиб, “ИТ-Парк” лойиҳасининг иккинчи босқичи қурилишига расман старт берди.



														
														Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қили…
10:13 / 16.06.2026

														
														Албания Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Албания Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай рафиқас…
09:45 / 16.06.2026

														
														Ўзбекистонлик баҳодир халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик баҳодир халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Қадимий Хива шаҳрида ўтказилган VI халқаро Strongmen-баҳодирлар ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Финал босқичида турли давлатлард…
19:39 / 15.06.2026

														
														Тошкент халқаро инвестиция форуми расмий ҳомийларини эълон қилди

Тошкент халқаро инвестиция форуми расмий ҳомийларини эълон қилди

Форум 16–18 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади ҳамда дунёнинг турли мамлакатларидан етакчи инвесторлар, халқаро бизнес…
18:18 / 15.06.2026

														
														Таълим тизимидаги коррупция фош этилди

Таълим тизимидаги коррупция фош этилди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилг…
18:08 / 15.06.2026

														
														16 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

16 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдиро…
16:20 / 15.06.2026

														
														Тошкентга кириб келаётган 1 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Тошкентга кириб келаётган 1 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16:11 / 15.06.2026

														
														Албания ва Германия президентлари Ўзбекистонга келади

Албания ва Германия президентлари Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай рафиқас…
16:06 / 15.06.2026

														
														Сирдарёдаги мебель цехда ёнғин чиқди

Сирдарёдаги мебель цехда ёнғин чиқди

Ёнғиндан куйган ва тан жароҳати олганлар йўқ.
13:01 / 15.06.2026

														
														Шавкат Мирзиёев Си Цзинпинга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Си Цзинпинга табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпинга таваллуд куни муносабати билан…
12:11 / 15.06.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қили…
10:13 / 16.06.2026
Албания ва Германия президентлари Ўзбекистонга келади

Албания ва Германия президентлари Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай рафиқас…
16:06 / 15.06.2026
Буюк Британия 16 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларга чеклов жорий этишни режалаштирмоқда

Буюк Британия 16 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларга чеклов жорий этишни режалаштирмоқда

Буюк Британия ҳукумати болаларни рақамли муҳитнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида 16 ёшгача бўлган шахсларнинг ижти…
10:21 / 16.06.2026
Тошкент халқаро инвестиция форуми расмий ҳомийларини эълон қилди

Тошкент халқаро инвестиция форуми расмий ҳомийларини эълон қилди

Форум 16–18 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади ҳамда дунёнинг турли мамлакатларидан етакчи инвесторлар, халқаро бизнес…
18:18 / 15.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозни оширди

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозни оширди

Жаҳон банкининг 2026 йил июнь ойида эълон қилинган “Глобал Economic Prospects” ҳисоботига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти бўйич…
15:39 / 14.06.2026
Тошкентга кириб келаётган 1 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Тошкентга кириб келаётган 1 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16:11 / 15.06.2026
9 та вилоятда сел хавфи эълон қилинди

9 та вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Жорий йилнинг 16-19 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши…
11:01 / 15.06.2026
Таълим тизимидаги коррупция фош этилди

Таълим тизимидаги коррупция фош этилди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилг…
18:08 / 15.06.2026
Илон Маск ва “триллион долларлик” бойлик баҳси:

Илон Маск ва “триллион долларлик” бойлик баҳси:

Илон Маск ва “триллион долларлик” бойлик баҳси: ҳақиқат, бозор ва шов-шув ўртасидаСўнгги кунларда халқаро молия ва технологи…
15:54 / 14.06.2026
“Гиёҳвандлик моддалари инсон ҳаёти, оилалар ва болалар саломатлигини барбод қилади” – Саида Мирзиёева

“Гиёҳвандлик моддалари инсон ҳаёти, оилалар ва болалар саломатлигини барбод қилади” – Саида Мирзиёева

Наркожиноятлар билан боғлиқ ҳолатлар учун янги қонун қабул қилинди.
09:24 / 15.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!