Бугун, 21 октябрь куни соат 13:41 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБ хабар келиб тушган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 13:50 да етиб бориб, ёнғин соат 13:56 да қуршаб олинган ва соат 13:58 да ўчирилган.
Тошкент шаҳар ФВБ ахборот хизмати берган хабарга кўра, ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
“Айтилган манзилда кафенинг дудбурони ва дудбурон қопламаси 5 кв.м майдони ёниб заҳарланган”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!