Риштон туман марказида автомашинага ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун 27 июнь куни 1972 йилда туғилган фуқаро ўзининг бошқарувидаги “Лаcетти” русумли автомашинасини туман марказидаги деҳқон бозори ҳудудига тўхтатиб, ўзи савдо қилиш учун бозорга кириб кетган вақтида, автомашинага ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Ушбу ҳодиса натижасида, шу атрофда бўлган фуқаро тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!