$
12585.01 UZS
27.34
145.06 UZS
-2.31
13538.95 UZS
90.94
30° Кечаси 18°

Президент Ўзбекистон ёшларига байрам табриги йўллади

17:11 / 30.06.2024

"Қадрли ўғил-қизларим!

Сиз, азизларни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ айём – Ёшлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Биз ўз олдимизга қўйган улкан мақсадларимиз ижобатини, Янги Ўзбекистон келажагини бутун эл-юртимиз қатори сиздек азм-у шижоатли фарзандларимиз билан боғлиқ ҳолда кўрамиз. Шу боис, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни камол топтириш давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири сифатида доимо эътиборимиз марказида бўлиб келмоқда.

Бу ҳақда сўз юритганда, сўнгги йилларда юртимизда ёшлар билан ишлаш бўйича дунёда ўхшаши кам бўлган вертикал бошқарув тизими яратилганини таъкидлаш лозим. Бу эса маҳаллалардаги Президент вакиллари бўлган ёшлар етакчилари орқали қанча-қанча йигит-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ кўплаб масалаларни қуйи бўғиннинг ўзида  ҳал этиш имконини бермоқда.

Айниқса, “Ёшлар дафтари”, “Ёшлар баланси” платформаси асосида олиб бораётган кенг кўламли ишларимиз натижасини ўғил-қизларимиз ўз ҳаётида аниқ ҳис этмоқда.

Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш бўйича жорий этилган янги тизим туфайли бу йилнинг ўзида “маҳалла еттилиги” тавсияси билан 156 минг ёшга 60 минг гектар ер майдони 30 йил муддатга ижарага берилгани ҳам шу йўлдаги муҳим қадамдир.

Албатта, ёшларнинг мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиб, турли соҳаларда муҳим ютуқларга эришаётгани барчамизни хурсанд қилади. Биргина ўтган ўқув йилида мактаб ўқувчиларимиздан 55 нафари математика, кимё, биология, физика ва информатика фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадаларда 8 та олтин, 15 та кумуш, 32 та бронза медалини, маданият ва санъат соҳасидаги нуфузли халқаро танловларда эса ёшларимизнинг 383 нафари бош совринни, 1 минг 359 нафари 1-ўринни қўлга киритди.

Яқинда Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича Осиё кубоги ўйинларида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мамлакатимиз тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритгани ҳам барчамизга чексиз ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Мана, бизнинг қандай истеъдодли, билимли ва матонатли ёшларимиз бор! “Янги Ўзбекистон ёшлари” деган шарафли номга ҳар томонлама муносиб бўлган бундай йигит-қизлар бизнинг бебаҳо бойлигимиз, олтин фондимиздир.

Қадрли навқирон дўстларим!

Ўзбекистонда ёшлар сиёсати борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар дунё миқёсида тан олинмоқда. Ўтган йили Ёшлар тараққиёти индексига кўра, Ўзбекистон ёшлар сиёсати соҳасида энг тез ривожланаётган мамлакатлардан бири, деб эътироф этилгани ҳам шундан далолат беради. Шунингдек, БМТ томонидан “Ёшлар стратегияси – 2030”ни намунавий тарзда амалга ошириш бўйича танлаб олинган 10 та мамлакатдан бири айнан Ўзбекистондир. 2022 йилда Бухоро шаҳри – Туркий дунё ёшлари пойтахти, 2024 йилда эса азим Тошкентимиз – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги минтақасида биринчи ёшлар пойтахти деб эълон қилинди.

Шу кунларда мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган Бутунжаҳон ёшлар фестивали ҳам Ўзбекистонга бўлган юксак эътибор намунаси, десак, тўғри бўлади. Ушбу анжуманда 92 та мамлакатдан 700 нафардан зиёд чет эллик ёшлар, 20 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг вазирлик ва идораларидан раҳбар ва масъул ходимлар иштирок этмоқда. Энг муҳими, юртимиз ёшларининг бутун дунёда дўстлари, ҳамкорлари кўпаймоқда, билим ва касб ўрганиш, глобал мулоқот ва алмашувларда иштирок этиш имкониятлари кенгаймоқда.

Азиз ўғил-қизларим!

Фарзандлари билимли, истеъдодли, ўзининг кучи ва салоҳиятига ишониб, доимо олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг истиқболи албатта ёруғ бўлади. Биз Ўзбекистон ёшларини ана шундай эзгу фазилатлар соҳиблари этиб тарбиялаш учун бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

Ҳеч қачон унутманг, сизлар ёшликнинг ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, доимо бунёдкорлик ва ижодкорлик ҳисси билан, Ватанга чексиз меҳр ва садоқат туйғуси билан яшасангиз албатта кам бўлмайсиз.

Сизларни бугунги байрам билан яна бир бор табриклаб, ўз олдингизга қўйган мақсадларга эришишда барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, омад ва зафарлар тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ўғил-қизларим!" – деган президент.



														
														Тошкент шаҳар ҳокими депутат этиб сайланди

Тошкент шаҳар ҳокими депутат этиб сайланди

Бугун, 2 июль куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 104-сессияси бўлиб ўтмоқда.
13:04 / 02.07.2024

														
														Пойтахтнинг 3 та туманида газ ўчирилди

Пойтахтнинг 3 та туманида газ ўчирилди

Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.
10:37 / 02.07.2024

														
														Марғилондаги хонадондан 37 кг гиёҳвандлик моддаси топилди

Марғилондаги хонадондан 37 кг гиёҳвандлик моддаси топилди

Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ aхборот хизмати хабар берди.
09:47 / 02.07.2024

														
														2 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

2 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 2 июль куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булут…
01:26 / 02.07.2024

														
														Ўзбекистонда карам экспорти 2 баробарга ошган

Ўзбекистонда карам экспорти 2 баробарга ошган

Бу ҳақда cтатистика агентлиги хабар берди.
14:25 / 01.07.2024

														
														Жорий йилнинг 1 июль санасидан бошлаб, Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор ўзгаришлар кучга кирмоқда

Жорий йилнинг 1 июль санасидан бошлаб, Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор ўзгаришлар кучга кирмоқда

Унга кўра, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар, IТ-компаниялар учун грантлар, мактабларда фоторадар ў…
13:07 / 01.07.2024

														
														Сурхондарёда прокурор 10 минг доллар пора билан ушланди

Сурхондарёда прокурор 10 минг доллар пора билан ушланди

Бу ҳақда Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилган.
12:53 / 01.07.2024

														
														Бугундан магистратурага қабул бошланди

Бугундан магистратурага қабул бошланди

Бу ҳақда Давлат Тест Маркази хабар берди.
12:04 / 01.07.2024

														
														Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” хабар берди.
09:52 / 01.07.2024

Бу ҳам қизиқ

Обама Байденнинг сайловда ғалаба қозонишига ишонмайди

Обама Байденнинг сайловда ғалаба қозонишига ишонмайди

“АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг айтишича, ҳозирги Америка раҳбари Жо Байден президентлик сайловларида ғалаба қозон…
14:29 / 01.07.2024
Марғилондаги хонадондан 37 кг гиёҳвандлик моддаси топилди

Марғилондаги хонадондан 37 кг гиёҳвандлик моддаси топилди

Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ aхборот хизмати хабар берди.
09:47 / 02.07.2024
WhatsApp 2024 йилда қайси смартфонлар устида ишлашни тўхтатади – 47 модель

WhatsApp 2024 йилда қайси смартфонлар устида ишлашни тўхтатади – 47 модель

“Гизчина” портали мутахассисларининг ёзишича, кўплаб фойдалувчилар ҳали ҳам 5-10 йил олдин чиқарилган смартфонлардан фойдала…
17:33 / 01.07.2024
Қариндош-уруғларнинг бир-бири билан турмуш қуриши тақиқланди

Қариндош-уруғларнинг бир-бири билан турмуш қуриши тақиқланди

Миллий Мажлиси Оила кодексига яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқловчи ўзгартишни киритди.
15:32 / 01.07.2024
Табассум сизнинг кайфиятингизни қандай яхшилайди: 4 мия механизми

Табассум сизнинг кайфиятингизни қандай яхшилайди: 4 мия механизми

Бу бизнинг миямизнинг ишлаш механизмларида ўз таъсирини кўрсатади.
12:21 / 02.07.2024
Бугундан магистратурага қабул бошланди

Бугундан магистратурага қабул бошланди

Бу ҳақда Давлат Тест Маркази хабар берди.
12:04 / 01.07.2024
Бугун Орбан Зеленский билан учрашиш учун Киевга йўл олади

Бугун Орбан Зеленский билан учрашиш учун Киевга йўл олади

“Венгрия Бош вазири Виктор Орбан сешанба куни Киевга ташриф буюради. Орбан Зеленский ва бошқа юқори лавозимли амалдорлар бил…
09:32 / 02.07.2024
Қодировнинг жияни Чеченистон хавфсизлик Кенгаши котиби бўлди

Қодировнинг жияни Чеченистон хавфсизлик Кенгаши котиби бўлди

Қайд этилишича, Ҳамзат Қодиров Рамзан Қодировнинг акаси Зелимхоннинг ўғли.
11:45 / 02.07.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!