Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда сўнгги кунларда фирибгарликнинг янги тури пайдо бўлганидан фуқароларни огоҳликка чақирди:
“Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ҳудудида, фуқароларга телефон орқали ўзини “терговчи” деб таништириб, уларга фарзанди йўл-транспорт ҳодисаси содир этганлигини айтиб, алдов йўли билан пулларини ўзлаштирганлик ҳолатлари аниқланмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Агар сизларга номаълум шахслар қўнғироқ қилиб, яқин қариндошингиз автоҳалокат ёки бошқа нохуш ҳодисага сабабчи бўлганлигини айтиб, алдов йўли билан пул талаб қилса, ишонманг, зудлик билан яқин атрофдаги ички ишлар идорасига ёки 102 рақамига қўнғироқ қилинг”, — дейилади ИИББ хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!