Google 2023 йилнинг 6 декабрида Google DeepMind компанияси томонидан ишлаб чиқилган мультимодал катта тил модели Gemini’ни эълон қилди.
Gemini бир вақтнинг ўзида матн, тасвир, аудио, видео маълумотлар ва дастур кодларини қайта ишлаш имкониятига эга бўлган, кўп вазифали тилни тушуниш масалаларини ҳал қилишда инсон экспертлардан устун бўлган биринчи сунъий интеллект модели ҳисобланади.
Gemini Ultra 57 та фанга оид масалаларни ҳал қилишда 90% аниқлик билан инсон экспертларни орта қолдирди. Саволларга жавоб беришда инсон экспертлар 89,8% аниқликка, GPT-4 модели 86,4% аниқликка эришган.
Gemini Ultra математика фанига оид турли даражадаги масалаларни ечишда ҳам юқори натижаларни кўрсатди. Gemini Ultra 8 500 та мактаб математикасига оид матнли масалаларни ечишда 94,4% (GPT-4 92,0%) аниқликка эришди.
Gemini Ultra расм, диаграмма, харита, жадвал, мусиқа нотаси, кимёвий тузилма ва матн каби турли элементлардан ташкил топган 11 550 та саволларни 62,4% қисмини тўлиқ ҳал қила олди. Ушбу саволлар расм, инфографика, диаграмма, чизма, харита, жадвал, мусиқа нотаси, кимёвий тузилма ва матн каби турли элементлардан ташкил топган. Gemini Ultra ушбу саволларнинг 62,4% қисмини тўлиқ ҳал қилиб, энг яхши натижани (GPT-4 56,8%) янгилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!