Хабар қилинишича, Италияга йўл олган кема Ливиянинг шарқидаги Тобрук ҳудудидан чиқиб кетган.
Грециянинг Жанубий қирғоғида муҳожирларни олиб кетаётган қайиқни сув босиши натижасида камида 59 киши ҳалок бўлган.
Туманда кенг кўламли қидирув-қутқарув операцияси бошлангани айтилмоқда. Расмийларнинг хабар беришича, 104 киши Жанубий Юнонистоннинг Пелопоннес минтақасидан 75 километр жануби-ғарбда қутқарилган.
Италияга йўл олган кема Ливиянинг шарқидаги Тобрук ҳудудидан чиққан деб тахмин қилинмoқда. Италия соҳил хавфсизлик хизмати биринчи марта сешанба куни яқинлашиб келаётган кема ҳақида Греция ҳукумати ва Фронтехни огоҳлантирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!