“Агар сиз АҚШ ҳудудида ноқонуний юрган бўлсангиз, мустақил депортация — бу ҳибсдан қочишнинг энг яхши, хавфсиз ва мамлакатни тарк этишнинг нисбатан фойдали усулидир. CBP Home иловасини ҳозироқ юклаб олинг ва мустақил депортацияни амалга оширинг”, — деди АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм.
Қайд этилишича, АҚШ Ички ишлар вазирлиги эндиликда ноқонуний муҳожирларга ватанга қайтиш сафарлари учун молиявий ёрдам ва қайтиб боргандан сўнг тўлов таклиф қилмоқда.
Маълумотларга кўра, CBP Home иловаси орқали ўз хоҳиши билан депортация қилинишни танлаган ҳар бир ноқонуний мигрант ўз юртига қайтгач, 1000 АҚШ доллари миқдорида тўлов олади.
“Бу ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва хорижликлар учун энг хавфсиз вариант, шунингдек, АҚШ солиқ тўловчилари учун 70 фоизли самарадорликни англатади”, – дейилади вазирлик баёнотида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!