Фаластиннинг Ўзбекистондаги элчиси хонанда Юлдуз Усмоновани элчихонага таклиф қилиб, у орқали ўзбек халқига фаластинликлар номидан миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда хонанда ўзининг Инстаграм саҳифасида айтиб берди.
"Ҳозир Фаластин элчихонасига кириб чиқдик, миннатдорчилик айтилди. Бу фақат менгамас, мен билан бирга ҳақиқат тарафда турганларга ва дуо қилганларга айтилди.
Ҳақиқат эгилади, букилади, лекин синмайди. Одамда тил бор, гапираверади. Ҳақ йўлидан адашмайлик.
Яхшиям, сизларнинг фарзандларингизман. Яхшиям, ўзбекнинг боласиман. Яхшиям ватаним бор, ҳақиқатни айта оладиган юртим бор.
Қаерда бўлса ҳам, тинчлик бўлсин, мусулмон халқи омон бўлсин", деб ўз сўзларига якун ясаган хонанда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!