$
12831.81 UZS
-25.54
163.75 UZS
0.3
14606.45 UZS
-66.36
34° Кечаси 23°

Ҳикматнинг юқиши ҳам неъмат

14:52 / 17.01.2024

Бир куни кўчада сайр қилиб юрган киши йўл четида ўтирган кекса одамни кўриб қолди. У мўйсафиднинг қаршисига келиб, мурожаат қилди:

– Отахон, улуғ ёшли инсон экансиз, анчагина узоқ ҳаёт йўлини босиб ўтгансиз. Шубҳасиз, жуда доно бўлсангиз керак. Айтингчи, мана, мен ёш ва кучлиману, аммо ҳеч қаердан иш топа олмаяпман, ўғлим гиёҳвандликка берилди, қизимни ҳам яхши тарбиялай олмаяпман, аёлим эса кун бўйи уйда ўтирса ҳам, ҳеч қаерга қарамайди. Хўш, мен бу вазиятда қандай йўл тутишим керак? Нима қилсам, буларнинг ҳаммасини ўзгартира оламан?

Қария жавоб берди:

– Эшигинг устига кичкинагина тахтача осиб, унга “Ҳамиша шундай бўлавермайди” деб ёзиб қўй.

– Шу хaлосми?, – ҳайрон бўлди эркак.

– Шу хaлос, – жавоб қилди кекса киши.

У уйига бориб, қария айтгандек қилди. Бир қанча вақт ўтгач, унинг ўғли гиёҳвандликни ташлади ва ҳатто қилган иши гуноҳ эканини тан олиб, тавба қила бошлади. Қизи ёш йигит билан яхши кўришиб, оила қурди. Аёли ҳам ўзгарди ва рисоладаги бекага айланди. Эркакнинг ўзи эса сердаромад ишга жойлашди ва кўп ўтмай, ҳатто машина сотиб олди.

Кунларнинг бирида у таниш кўчадан ўтиб бораётиб, икки йилча олдин кекса мўйсафидни учратган жойида тўхтади. Қария ҳали ҳам шу ерда ўтирганди. Эркак унинг олдига яқинлашаркан, машинадан тушмаган ҳолда, унинг ойнасини очиб, сўз қотди:

– Ҳа, бобой, ҳалиям ўтирибсизми? Мен бўлса, кўриб турганингиздек, анча нарсага эришдим. Ўғлим гиёҳвандликни ташлади, энди у тақволи йигит, қизим севиб, севилиб турмушга чиқди. Аёлим ҳам яхши рафиқага айланди. Ўзим ишга жойлашдим ва энди ишхонамда мартабали бошлиқман. Сиз эса ҳалиям ўшандек ўтирибсиз, нўноқ чол! Хўш, энди менга нима деб маслаҳат берасиз?

Бу гаплардан қариянинг чеҳраси ўзгармади, аксинча, у суҳбатдошига хотиржам тикилганча, деди:

– Ҳалиги тахтача бор эдику, шуни олиб ташламагин…


Фойдали


														
														Телефонларнинг ҳаётимизга ва руҳиятимизга таъсири

Телефонларнинг ҳаётимизга ва руҳиятимизга таъсири

Мобил телефонлар аллақачон ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланишга улгурган. Кун давомида бу қурилма қўлимизда туради.
15:23 / 23.01.2025

														
														Зумерлар аслида ким?

Зумерлар аслида ким?

Бугунги ахборот даврида кўплаб янгидан-янги атамалар пайдо бўлмоқда ёки эски атамалар ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши нат…
10:31 / 23.11.2024

														
														Темурий малика Гулбаданбегим ким эди?

Темурий малика Гулбаданбегим ким эди?

Темурийлар сулоласи деганда жудаям катта тарих кўз олдимизга келади. Темурийлар сулоласи тарихда иккита муҳим империя – Эрон…
16:54 / 13.11.2024

														
														Одамлар ис газидан нега заҳарланади?

Одамлар ис газидан нега заҳарланади?

ФВВ масъули қандай қилиб ис газидан заҳарланиш юзага келиши ҳамда у нега инсон ўлимига олиб келишини тушунтирди.
11:02 / 09.11.2024

														
														Табиий маҳсулотлар ёрдамида она сутини кўпайтириш мумкин

Табиий маҳсулотлар ёрдамида она сутини кўпайтириш мумкин

Янги оқ узум. Бир кунда икки ҳисса янги оқ узум истеъмол қилиш она сутини кўпайтиради.
15:18 / 02.11.2024

														
														Балиқ ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Балиқ ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Ҳафтасига 2 бўлак балиқ гўшти истеъмол қилганларда ўлим хавфи 3 мартадан 1 мартагача камайиши мумкин.
15:15 / 02.11.2024

														
														Овқатни яхшилаб чайнаб ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Овқатни яхшилаб чайнаб ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Таомни яхши чайнаган, кам чайнаганга нисбатан кам еб-ичади. Чунки таом қувватини камчиликсиз қабул қилган бўлади.
11:33 / 31.10.2024

														
														Бармоқларингизни массаж қилиб туринг, чунки…

Бармоқларингизни массаж қилиб туринг, чунки…

Бош бармоқ массаж қилинганда, мия фаолияти кучаяди ва бош оғриғи енгиллашади;Кўрсаткич бармоқ массаж қилинганда ошқозон-ичак…
11:10 / 28.10.2024

														
														Кундалик ҳаётингизда қанча миқдорда гўшт ейишингиз кераклигини билиб олинг

Кундалик ҳаётингизда қанча миқдорда гўшт ейишингиз кераклигини билиб олинг

Гўшт истеъмол қилишнинг нормаси турли омилларга, жумладан ёш, жисмоний фаоллик даражаси ва умумий соғлиғингизга боғлиқ бўлиш…
10:56 / 28.10.2024

														
														Ибн Сино нон ҳақида нималар деган эди?

Ибн Сино нон ҳақида нималар деган эди?

Нон тузли, яхши оширилган бўлиши, тандирда яхши пиширилиши, бир кечадан кейин ейилиши керак.
17:37 / 27.10.2024

Бу ҳам қизиқ

Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан телефон орқали мулоқот қилди

Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан телефон орқали мулоқот қилди

Покистон Бош вазирининг жорий йил февраль ойида Ўзбекистонга тарихий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш н…
21:14 / 07.06.2025
Трамп АҚШга киришга 12 та давлат фуқаролари учун тақиқ жорий этди

Трамп АҚШга киришга 12 та давлат фуқаролари учун тақиқ жорий этди

Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги 12 та давлат фуқароларининг АҚШга киришини тақиқло…
08:49 / 05.06.2025
6 июнь учун об-ҳаво маълумоти

6 июнь учун об-ҳаво маълумоти

Ҳарорат кечаси 22-24 даража, кундузи 33-35 даража бўлади.
06:43 / 06.06.2025
Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Эртага — Қурбон ҳайити куни, яъни расмий байрам ва дам олиш куни.
09:40 / 05.06.2025
Бугун, 5 июндан ОТМларга қабул бошланди

Бугун, 5 июндан ОТМларга қабул бошланди

Президентнинг ПФ-81-сон Фармонига мувофиқ, олийгоҳлар бакалавриатига қабул жараёни икки босқичда — “аввал тест, сўнг танлов”…
09:11 / 05.06.2025
Трамп ва Маск ўртасида зиддият юзага келди

Трамп ва Маск ўртасида зиддият юзага келди

Маск Х платформасида президент Доналд Трампнинг номи молиячи Жеффри Эпштейн ишига доир ҳужжатларда қайд этилгани сабабли, бу…
12:08 / 06.06.2025
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди

Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди Жаноби Олийларига қабул учун миннатдорлик билдирамиз. Ўзбекистон Республикас…
11:33 / 07.06.2025
Сергелида мебель цехи ёниб кетди

Сергелида мебель цехи ёниб кетди

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 08:07 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 08:42 да қуршаб олинган 10:23 да ўчи…
11:16 / 06.06.2025
7 июнь учун об-ҳаво маълумоти

7 июнь учун об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 7 июнь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, к…
20:15 / 06.06.2025
Яшнободда 19 ёшли йигит ўзини осиб қўйди

Яшнободда 19 ёшли йигит ўзини осиб қўйди

Яшнобод туманида 19 ёшли йигитнинг жасади топилди. Бош прокуратура томонидан ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказ…
18:27 / 04.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!