$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Одамлар ис газидан нега заҳарланади?

11:02 / 09.11.2024

ФВВ масъули қандай қилиб ис газидан заҳарланиш юзага келиши ҳамда у нега инсон ўлимига олиб келишини тушунтирди.

“Айтиб ўтишимиз керакки, бунда ис гази билан заҳарланишда юқорида айтиб ўтган одамларнинг ҳалок бўлиш эҳтимоли анча юқори бўлади. Биз кислород билан тирикмиз. Агар қисқа вақт ичида, масалан, 5 дақиқа ичида кислород миямизга етиб бормаса, инсон ҳалок бўлиши мумкин.

Хона ҳавосининг тахминан 8 фоизи кислороддан ташкил топади. Энди, агар ўша жойда бир метр куб газ ёнар экан, хонамиздаги ўн метр куб ҳавони ёқиб қўяди. Ҳаво йўқолгач, унинг ўрнида ис гази пайдо бўлади.

Ҳозирги кунда биз уйимизда кўп ўзгартиришларни киритганмиз. Масалан, ошхона эшиги ёки ташқи томондан кирадиган эшигимиз. Аввалги стандартларни кўрадиган бўлсак, мана шу эшикнинг тагида, оддийроқ қилиб айтганда, бир бармоқ сиғадиган даражада тирқиш бўлиши керак. Ташқаридан ҳаво кириши керак. Ташқаридан ҳаво киргандагина уйимиздаги шамоллатиш тизими ишлайди. Ташқаридан қўшимча ҳаво киради ва бу ердаги ҳаво ёки пайдо бўлган енгил ис гази юқорига қараб ҳаракатланади.

Шамоллатиш тизими орқали бизда эшик ва деразалар герметикланиб кетган. Хонани иситишимиз керак, лекин эшикларни ҳам герметик қилиб қўйсак, дераза ромлари ҳам резинали бўлса, хонага қўшимча ҳаво кирмагандан кейин ёнган газ ҳатто шамоллатиш тизими ишласа ҳам, ўз ишини тўла бажара олмайди. Циркульяция — ҳавонинг алмашиниш жараёни ишламайди. Бу эса ис газининг хона ичида йиғилишига ва инсонларнинг ҳалокатига олиб келади.

Юқорида айтганимиздек, натижада гемоглобин “икки қўлига кислородни ушламайди-да, кислород оксидини ушлаб олади ва бутун организмга ташишни” бошлайди. Натижада карбоксигемоглобин ҳосил бўлади. У организмда кўпайиб кетганидан кейин доимий заифлик (гипоксия) ва кейинчалик аноксия, яъни мияни ўлишига, кейин ҳушдан кетишга олиб келади. Охир-оқибатда инсон вафот этади. Бу жараённи инсон сезмайди, у жуда секин кечади.

Ҳозир агар тайёргарлик кўрмасак, бугун вақтимиз бор, ҳали қаҳратон совуқ кунлар келгани йўқ. Бизнинг об-ҳавомиз республикамизда тез ўзгариб туради. Бугун илиқ бўлса, эртага бирдан совиб кетиши мумкин. Кўпинча ишга чиқиб кетганимиздан кейин уй совиб қолади ва уйга келганимизда фарзандларимиз совуқда қолган бўлиши мумкин. Улар печни ёқиб беришимизни сўрайди. Ҳозир кунлар анча қисқарган, кечки пайт соат олтидан бошлаб қорайишни бошлайди. Биз ишдан уйга келганимизда, албатта, кун қорайиб бўлади. Эринчоқ одам, олдиндан тайёргарлик кўрмаган ва печни тозалашни унутган киши томнинг устига чиқиб печни тозалаш ишларини ҳам унутади. У ташқи томондан дудбўронни тозалашга эринади ва натижада уни текширмасдан туриб ёқиб юборади”, — деди Самандар Ҳикматуллаев жорий йилнинг 7 ноябрда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўрганган мониторинг ҳужжатларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йил ис газидан заҳарланиш бўйича 84 та ҳолат юзага келиб, 122 киши ҳалок бўлган. Бунда ёнғин вақтидаги ҳолатлар ҳам ҳисобга олинган. 2023 йилда 46 та ҳолат юзага келган бўлса, 2024 йилнинг шу даврида 32 та ҳолатда ис газидан заҳарланиш содир бўлди.

ФВВ масъулига кўра, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун печнинг ҳавони тортишини яхшилашга ҳаракат қилиш керак. Печни ёқишдан олдин тозалаш учун 104 қисқа рақами ёки 1050 рақамига қўнғироқ қилиб тушунтириш олиш керак. Шунингдек, ёнғинга қарши кўнгилли ташкилотлар хизматидан фойдаланиб, дудбўронларни тозалатиш керак бўлади.


Фойдали


														
														ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларини синовдан ўтказиш жараёнида бир қатор кутилмаган хатти-ҳаракатлар кузатилганини маълум қи…
10:10 / 18.09.2026

														
														Олтин нархи кескин пасайди

Олтин нархи кескин пасайди

“Бу 2013 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайишдир”, деб маълумот бермоқда РБК нашри.
12:58 / 22.10.2025

														
														Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан н…
12:04 / 17.10.2025

														
														Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

UzAuto Motors АЖ янгиланган Chevrolet Cobalt модификацияларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади.
16:55 / 15.10.2025

														
														Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
08:22 / 28.09.2025

														
														iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

Режим ҳар доим эмас, тизим ортиқча сарфни сезганда ишга тушади.
15:16 / 19.09.2025

														
														Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шу йилнинг 11 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида металл қабул қилиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 3…
16:58 / 13.09.2025

														
														Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Профилга мусиқа қўшиш, бирламчи профиль саҳифасини танлаш ва бошқа имкониятлар пайдо бўлди
21:55 / 01.09.2025

														
														2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда 600 дан зиёд стартаплар фаолият юритмоқда. Саккиз йил илгари уларнинг сони бармоқ билан санарли э…
14:51 / 20.08.2025

														
														Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Ҳар куни уйимиздан чиққанимизда, кўчада чиқиндиларга кўзимиз тушади. Улар баъзан чиқинди қутиларида тўпланиб, баъзан эса очи…
17:18 / 11.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 900 АҚШ до…
10:12 / 12.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:21 / 10.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Мазкур альянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларинининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайт…
09:01 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!