Путин Россия ва Туркия орасида муносабатлар ривожланиб бораётганини қайд этди.
“Туркияга сайёҳлар оқими бўйича Россия биринчи ўринни эгаллади. Менимча, янги тарихий рекорд ўрнатилди. Республикага 6,7 миллиондан ортиқ Россия фуқаролари ташриф буюрди. Бу ўтган йилга нисбатан 6,3 фоизга кўпдир”, – деди Путин.
Эрдўған Путин билан учрашувда Туркия билан Россия Федерацияси ўртасидаги савдо, туризм, сармоя ва энергетика соҳаларидаги алоқалар ривожланишда давом этганини айтди.
Шунингдек, Путин Туркияга Украина инқирозини ҳал қилиш ҳаракатларига қўшган муҳим ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.
“Биз Туркияни ишончли, вақт синовидан ўтган ҳамкор сифатида кўрамиз”, – деди Путин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!