Маълумотларга кўра, Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида иккита йўловчи ташиш поезди тўқнашиб кетган. Уларнинг биттаси тезюрар поезд бўлиб, унинг тўхтаб турган йўловчи поезди билан тўқнашиши оқибатида камида ўн уч киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Хабарга кўра, тезюрар поезд Вишакапатнам шаҳридан Раигадга йўловчиларни олиб кетаётганида, у ҳаракатланаётган темир йўл рельсида йўловчи поездларидан биттаси тўхтаб турган.
Тўқнашув натижасида вагонлар рельсдан чиқиб кетган. Йўловчи поезди эса Андхра-Прадеш штатидаги Визаг шаҳридан Раягаду шаҳрига кетаётган бўлган. Унинг тўхтаб қолишига, ҳаво кабелининг узилиши сабаб бўлган. Шундан сўнг, унга тезюрар поезд келиб урилган.
Маълумот учун, поездлар тўқнашиши туфайли учта вагон рельсдан чиқиб кетган. Ҳозирда воқеа жойида қутқарув операцияси олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!