Семеру вулқонининг отилиши якшанба куни эрта тонгда Индонезиянинг Жава оролида содир бўлганлиги айтилмоқда.
Жава оролидаги Индонезиянинг Семеру вулқони якшанба куни эрта тонгда ҳавога 1,5 км баландликдаги кул устунини улоқтира бошлаган.
Маъмурият маҳаллий аҳолини портлаш марказидан 5 километр радиусда ҳеч қандай фаолият юритмасликка, шунингдек, мумкин бўлган ЛАВА оқимлари туфайли дарёларга 500 метрдан яқинлашмасликка чақирмоқда.
Расмийлар эълон қилинган огоҳлантиришни энг юқори даражага кўтаришди. Шарқий Жава провинсиясидаги вулқон яқинида яшовчи одамларни эвакуация қилиш бошланган.
Индонезия кўпинча “олов ҳалқаси”да жойлашганлиги сабабли зилзилалар, вулқон отилиши ва цунамидан азият чекади. Бу тинч океанини ўраб турган 40 минг километр узунликдаги вулқонлар ва тектоник ёриқлар чизиғи. Айнан “олов ҳалқаси” да сайёрадаги бир ярим мингга яқин маълум вулқонларнинг деярли 90 фоизи жойлашган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!