Москва шимолидаги автотураргоҳлардан бирида автомобилга ўрнатилган номаълум нарса портлаб кетган. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берди.
Мазкур портлаш натижасида икки киши жабрланган. ОАВ маълумотига кўра, машинада Россия Федерацияси қуролли кучлари сунъий йўлдош алоқа маркази бошлиғи ўринбосари Андрей Торгашов ва унинг турмуш ўртоғи бўлган.
Маълум бўлишича, Торгашовнинг икки оёғи узилиб кетган, рафиқаси ҳам жароҳатланган.
Қайд этилишича, Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳодисанинг барча ҳолатлари аниқланиб, жиноятга алоқадор шахсларни қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!