Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3 август куни АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. “Riyadh Season Card” оқшомида турнирнинг марказий жанги америкалик мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд ҳамда WBA камари соҳиби Исроил Мадримов ўртасида ўтказилади.
Мазкур оқшомнинг андеркарди айнан 31 июль куни бўлиб ўтади. Ўша куни дастлаб, Теренс Кроуфорд ва Исроил Мадримов иштирокида очиқ машғулот ўтказилади. Кейин эса андеркарддан ўрин олган учта жанг ташкил этилади. Ушбу жангларнинг бирида Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Мигел Перрага қарши жанг олиб боради.
Маълумот учун, 31 ёшли Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда 15 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган. Мигел Перра эса 27 та жангда 22 ғалаба, 4 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган.
Эртага, 27 июль куни АҚШнинг Мичиган штати Детройт шаҳрида яна бир нуфузли профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.
Оқшом доирасида суперенгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев рингга кўтарилади. Унга ўша куни америкалик Жулиан Смит рақиблик қилади.
Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, Ж.Смит бугунга қадар 10 та жанг ўтказиб, уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган ва 2 маротаба мағлуб бўлган. Ш.Эргашев эса 25 та жангнинг 24 тасида ғалабага эришган, 1 та жангда эса имкониятни бой берган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!