Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актёр Рустам Саъдуллаев таваллуд топган кун. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.
Актёр “Лайлак келди, ёз бўлди”, “Севишганлар 1-2”, “Қўрқмас”, “Икки аскар қиссаси”, “Бомба”, “Яратганга шукур”, “Сўқирлар”, “Кечир”, “Ўғригина келин”, “Ҳайрат”, “Жангга фақат “қариялар” боради” каби кўплаб миллий ва хорижий фильмлардаги роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган.
Рустам Саъдуллаев айни вақтда БДКУ (ВГИК) Тошкент филиали талабаларига актёрлик маҳоратидан сабоқ бериб келмоқда. Шунингдек, ушбу университетнинг фахрий профессори ҳисобланади. 2023 йилда ижодкор “Биллур Турандот” биринчи театр мукофотининг XXII маросимида “Шон-шараф, қадр-қиммат ва томошабинлар олдидаги хизматлари учун” фахрий мукофоти билан тақдирланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!