Маълумотларга кўра, АҚШдаги уяли алоқа операторлари янги моделларнинг эълон қилиниши муносабати билан ходимлардан 13 сентябрь куни дам олмасликни сўрамоқда. Сентябрь ойининг биринчи икки ҳафтасида Apple тез-тез iPhone тақдимотини ўтказишини ҳисобга олсак, эҳтимол биз iPhone 15'нинг тақдимотига гувоҳ бўламиз.
Агар маълумот тасдиқланса, янги моделлар сентябр ойнинг 22 кунида сотувга чиқарилади. Манбаларда нархларнинг ошиши ҳам қайд этилган. Унга кўра, iPhone 15 Pro нархи 1099 доллардан, iPhone 15 Pro Max эса 1299 доллардан бошланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!