$
12195.50 UZS
15.63
149.71 UZS
1.19
14049.22 UZS
-30.71
31° Кечаси 18°

Иқтисодиётда ўсиш суръатларини сақлаш ва давом эттириш чоралари кўриб чиқилди

17:18 / 30.03.2026

Президент Шавкат Мирзиёевга 2026-йилнинг биринчи чорагида иқтисодий кўрсаткичлар прогнозини таъминлаш ҳамда жаҳон бозоридаги беқарор вазиятнинг миллий иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш юзасидан ахборот берилди.

Жорий йилнинг биринчи икки ойида саноат 7,7 фоизга, хизматлар 15,4 фоизга ўсди, 3,5 миллиард долларлик экспорт амалга оширилди ва 8,3 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинди.

Йил бошидан 9 та вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга республика бюджетидан қўшимча 2,3 триллион сўм ва 500 миллион доллар маблағ йўналтирилди. “Янги Ўзбекистон қиёфаси” мақоми берилган 33 та туман ва 330 та маҳалла учун маҳаллий бюджетларга 3,9 триллион сўм ажратилди. Оғир тоифадаги 37 та туман ва 903 та маҳаллага жами 3,9 триллион сўм ҳамда маҳаллий бюджетлардан 1,3 триллион сўм, 283 та “драйвер” лойиҳаларга биринчи босқичда 1 триллион сўм ажратилди.

Йил якунига қадар гавжум кўчалар, соҳилбўйи ва йўлбўйи инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун жами 1,2 триллион сўм, туризм салоҳияти юқори бўлган 150 та маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун 450 миллиард сўм, 400 та маҳаллада 50 та микросаноат марказларини ташкил қилиш учун 150 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Шу билан бирга, қисқа вақт ичида дунёдаги вазият кескин ўзгариб, иқтисодиёт тармоқлари барқарорлиги, ташқи савдо йўлаклари ва импорт нархларига қўшимча босим юзага келтираётгани таъкидланди. Бундай шароитда ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари вазиятни олдиндан баҳолаб, турли сценарийлар асосида проактив ишлаши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Инфляцияни жорий йилда 6-6,5 фоиз доирасида сақлаб қолиш энг муҳим вазифалардан бири эканига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, жаҳон бозорида нефть нархининг кескин қимматлаши транспорт ва нефть-кимё маҳсулотлари таннархига таъсир кўрсатаётгани, полиэтилен ва полипропилен нархларида ҳам ўсиш кузатилаётгани айтилди. Шу боис, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг импорти, транспорт-логистика масалалари ва муқобил йўлаклардан фойдаланиш бўйича тезкор чоралар кўриш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, тадбиркорларнинг хомашё, бозор ва кредит билан боғлиқ муаммоларини ҳозирдан ҳал этиш муҳимлиги таъкидланди.

Экспортчилар томонидан кўтарилаётган асосий масалалардан бири транспорт-логистика экани, жаҳонда рўй бераётган воқеалар таъсирида экспорт юк ташишларида узилишлар ва қимматлашув жиддий хавотир уйғотаётгани таъкидланди.

Шу муносабат билан қўшни давлатлар билан транспорт ва савдо масалалари бўйича яқин ҳамкорликни кучайтириш, озиқ-овқат маҳсулотларини авиаташув орқали экспорт қилиш ва тадбиркорлар учун арзонлаштирилган тарифларни жорий этиш чораларини кўриш топширилди.

Хорижий инвестициялар масаласи ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Таҳликали халқаро вазият айрим лойиҳалар ижросига таъсир кўрсатиши мумкинлиги билдирилди. Шу муносабат билан амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳани мунтазам таҳлил қилиб бориш ва инвесторлар билан кунлик мулоқот ўрнатиш вазифаси белгиланди.

Банк-молия соҳасида бизнесни қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган кредитлар динамикаси ҳам кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари жорий рақамлар ижобий бўлишига қарамасдан, ҳеч бир раҳбар хотиржамликка берилиши мумкин эмаслигини таъкидлади. Ҳозирги мураккаб вазиятда хавф-хатарларни олдиндан кўра билиш, уларни юмшатиш бўйича аниқ режалар билан ишлаш, тармоқлар ва ҳудудларда муаммоларни кутиб ўтирмасдан, уларга тезкор ечим топиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Масъулларга инфляцияни жиловлаш, саноат ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, банк тизими ва қурилиш дастурларидаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.



														
														Жиззахда Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, 65 млн сўм пул олган фирибгар ишланди

Жиззахда Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, 65 млн сўм пул олган фирибгар ишланди

Зарбдор туманида фуқарони Корея давлатига ишга юбориши эвазига 65 млн сўмини қўлга киритган шахс аниқланди.
17:55 / 30.03.2026

														
														31 март учун об-ҳаво маълумоти

31 март учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13–15 …
17:41 / 30.03.2026

														
														Иқтисодиётда ўсиш суръатларини сақлаш ва давом эттириш чоралари кўриб чиқилди

Иқтисодиётда ўсиш суръатларини сақлаш ва давом эттириш чоралари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёевга 2026-йилнинг биринчи чорагида иқтисодий кўрсаткичлар прогнозини таъминлаш ҳамда жаҳон бозоридаги…
17:18 / 30.03.2026

														
														Наманганда 53 ёшли ўқитувчи 6-синф қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда гумонланмоқда

Наманганда 53 ёшли ўқитувчи 6-синф қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда гумонланмоқда

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
15:11 / 30.03.2026

														
														“Ўзгидромет” ҳудудларни сув босишидан огоҳлантирди

“Ўзгидромет” ҳудудларни сув босишидан огоҳлантирди

🔷Жорий йилнинг 31 март ва 2-6 апрель кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларид…
14:47 / 30.03.2026

														
														Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик” бошланди

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик” бошланди

Оролбўйи ҳудудида старт олган илк ҳафталик доирасида қатнашчилар замонавий медиа муҳитидаги долзарб масалалар юзасидан кўник…
14:31 / 30.03.2026

														
														“Ёш эколог” кўкрак нишони таъсис этилади

“Ёш эколог” кўкрак нишони таъсис этилади

Қарорга кўра, 2026 йилдан олий таълим ташкилотлари томонидан яшил кампус лойиҳалари ишлаб чиқилади ва Экология қўмитаси била…
12:24 / 30.03.2026

														
														Тошкентда ноқонуний кўчириб ўтказилган 108 туп дарахтдан 107 таси қуриб кетди

Тошкентда ноқонуний кўчириб ўтказилган 108 туп дарахтдан 107 таси қуриб кетди

Табиатга 881 миллион 268 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланган.
10:37 / 30.03.2026

														
														Бугун Тошкент — Андижон йўналишидаги поездлари қатнови бекор қилинади

Бугун Тошкент — Андижон йўналишидаги поездлари қатнови бекор қилинади

Темирйўл чипталари учун тўланган маблағлар йўловчиларга тўлиқ қайтариб берилади.
09:10 / 30.03.2026

														
														Тиббиёт ходимлари учун имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби ишлаб чиқилди

Тиббиёт ходимлари учун имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби ишлаб чиқилди

15 йиллик иш стажига эга ходимларга уй-жой учун ипотека олишда 25% дастлабки бадал давлат томонидан тўлаб берилади.
17:11 / 29.03.2026

Бу ҳам қизиқ

“Ёш эколог” кўкрак нишони таъсис этилади

“Ёш эколог” кўкрак нишони таъсис этилади

Қарорга кўра, 2026 йилдан олий таълим ташкилотлари томонидан яшил кампус лойиҳалари ишлаб чиқилади ва Экология қўмитаси била…
12:24 / 30.03.2026
Тошкентда 8 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда 8 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

ЙТҲ оқибатида Cobalt автомашинасининг 1 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
16:39 / 29.03.2026
АҚШ махфий равишда ер операциясини режалаштирмоқда – Эрон парламенти спикери

АҚШ махфий равишда ер операциясини режалаштирмоқда – Эрон парламенти спикери

Муҳаммад Боғир Ғолибафнинг айтишича, АҚШ музокаралар ҳақида очиқ хабарлар тарқатмоқда, лекин яширинча ер операциясини режала…
15:01 / 29.03.2026
Туркиялик актриса Эрчел гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаганини айтди

Туркиялик актриса Эрчел гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаганини айтди

Актриса 27 март куни Истанбул аэропортида қўлга олинган эди.
17:47 / 28.03.2026
“Ҳусийлар” Исроилга қарши ракета зарбасини берганини маълум қилди

“Ҳусийлар” Исроилга қарши ракета зарбасини берганини маълум қилди

“Ҳусийлар” АҚШ ва Исроил томонидан зарбаларга учраётган Эронни қўллаб-қувватлаш мақсадида Исроилга ракета зарбалари берилган…
14:30 / 28.03.2026
Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегатсияси ва Швеция …
15:44 / 28.03.2026
Кетма-кет урушлар ортидан Исроил иқтисодиёти инқирозга юз тутди

Кетма-кет урушлар ортидан Исроил иқтисодиёти инқирозга юз тутди

Мамлакат Марказий банки маълумотига кўра, Ғазо билан боғлиқ можаро бошланганидан бери тўғридан-тўғри йўқотишлар 57 млрд долл…
12:31 / 30.03.2026
Бугун Республикамизнинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғади

Бугун Республикамизнинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғади

Пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
09:37 / 29.03.2026
Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик” бошланди

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик” бошланди

Оролбўйи ҳудудида старт олган илк ҳафталик доирасида қатнашчилар замонавий медиа муҳитидаги долзарб масалалар юзасидан кўник…
14:31 / 30.03.2026
Трамп Ҳормуз бўғозини “Трамп бўғози” деб атади

Трамп Ҳормуз бўғозини “Трамп бўғози” деб атади

АҚШ Президенти Доналд Трамп “Келажак инвестициялари ташаббуси” тадбирида нутқ сўзлар экан, Ҳормуз бўғозини адашиб “Трамп бўғ…
09:43 / 28.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!