$
11997.83 UZS
18.19
167.31 UZS
-0.21
13967.87 UZS
66.7
31° Кечаси 18°

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик” бошланди

14:31 / 30.03.2026

Аввалроқ мамлакатимиз ахборот маконида йилнинг энг йирик таълимий-амалий воқелиги — бутун республикани қамраб олувчи “Медиа ҳафталик” лойиҳаси ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди. Бугун, 30 март куни ушбу ҳафталик Қорақалпоғистон Республикасида ўз ишини бошлади.

Оролбўйи ҳудудида старт олган илк ҳафталик доирасида қатнашчилар замонавий медиа муҳитидаги долзарб масалалар юзасидан кўникмаларини оширади.

Машғулотлар самарадорлигини таъминлаш ҳамда ҳар бир касбий йўналишлар кесимида чуқурлаштирилган ва ихтисослашган билимларни бериш мақсадида, ўқув-семинарлар сессияларга бўлинган ҳолда ташкил этилмоқда.

Дастур контент яратиш, матнли ва визуал форматлар ҳамда жанрларнинг қўлланиши, ахборот хавфсизлиги, стратегик коммуникация, медиа менежмент, СММ ҳамда сунъий интеллектдан фойдаланиш каби кўплаб муҳим мавзуларни қамраб олади.

Тренинг ва маҳорат дарслари давомида иштирокчилар нафақат назарий билимларни, балки реал кейслар асосида ишлаш, хатоларни таҳлил қилиш, янги ёндашувларни шакллантириш имкониятига эга бўлади.

Тадбирда илғор экспертлар, амалиётчи журналистлар, муҳаррирлар, продюсерлар ҳамда мутахассислар спикер сифатида қатнашмоқда. Улар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, замонавий медиа ривожининг устувор йўналишлари бўйича тавсиялар беради.

“Медиа ҳафталик”нинг муҳим жиҳати — иштирокчиларга алоҳида эътибор қаратилгани билан ажралиб туради. Тадбир давомида ўнлаб интервьюлар, очиқ мулоқотлар ва фикр алмашинувлар ташкил этилиб, иштирокчиларнинг ўзлари медиа соҳасидаги муаммолар, кутилаётган натижалар ва эришилган ютуқлар ҳақида фикр билдиради. Бу эса лойиҳа самарадорлигини янада ошириб, реал натижаларни намоён этишга хизмат қилади.

Ҳафталик доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича махсус сессиялар ташкил этилган:

•  босма ва интернет нашрлари журналистлари,

•  тележурналистлар ва операторлар,

•  давлат органлари матбуот котиблари,

•  блогерлар ва контент яратувчилар,

•  мобилографлар ва СММ мутахассислари.

Шунингдек, давлат органларининг очиқлиги, жамоатчилик билан самарали мулоқот ўрнатиш ҳамда ахборот сиёсатини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Ҳафталик якунида Медиа форум ташкил этилиб, унда тадбир натижалари сарҳисоб қилинади.



														
														Афғонистонга Ўзбекистон халқининг инсонпарварлик ёрдами етказилди

Афғонистонга Ўзбекистон халқининг инсонпарварлик ёрдами етказилди

Афғонистон расмийлари Ўзбекистон Президенти ва халқига кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдириб, Қурб…
17:26 / 25.05.2026

														
														26 май кунги об-ҳаво маълумоти

26 май кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
16:19 / 25.05.2026

														
														Шавкат Мирзиёев битирувчи ўғил-қизларга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев битирувчи ўғил-қизларга табрик йўллади

“Ҳар бирингиз камида биттадан хорижий тил ва замонавий касбни эгаллашга ҳаракат қилинг” – Президент
09:23 / 25.05.2026

														
														Фарғонада медиа соҳаси ривожига бағишланган йирик форум бўлиб ўтди

Фарғонада медиа соҳаси ривожига бағишланган йирик форум бўлиб ўтди

Фарғонада мингга яқин иштирокчини жамлаган Media forum ташкил этилди.
10:06 / 24.05.2026

														
														Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Шанси провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўл…
02:13 / 24.05.2026

														
														“Очиқ мулоқот 2026”: Муаммоларингизда биргаликда ечим топамиз!

“Очиқ мулоқот 2026”: Муаммоларингизда биргаликда ечим топамиз!

Бизнес шиддат билан ривожланмоқда, давлат эса бу йўлда тадбиркорнинг энг яқин таянчи ва ишончли ҳимоячисига айланмоқда.
17:44 / 23.05.2026

														
														Оҳангарон дарёсида қолиб кетган аёл қутқарилди

Оҳангарон дарёсида қолиб кетган аёл қутқарилди

Бугун, 23 май куни Тошкент вилоятининг Пискент туманидан оқиб ўтувчи Оҳангарон дарёсида бир аёл сув ўртасидаги қуруқликда қо…
16:45 / 23.05.2026

														
														“Майдонга дадил тушинг, юрагингизни бериб ўйнанг” — Саида Мирзиёева терма жамоага мурожаат қилди

“Майдонга дадил тушинг, юрагингизни бериб ўйнанг” — Саида Мирзиёева терма жамоага мурожаат қилди

Кеча Президентимиз Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига кузатиш маросимида иштирок этди.
16:30 / 23.05.2026

														
														Ноқонуний ер савдоси ортидан мансабдорлар қўлга олинди

Ноқонуний ер савдоси ортидан мансабдорлар қўлга олинди

Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ бир нечта мансабдор шахслар ушланди.
07:18 / 23.05.2026

														
														Россияда банкомат ва терминаллар интернетсиз ишлаши мумкин бўлади

Россияда банкомат ва терминаллар интернетсиз ишлаши мумкин бўлади

Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги ҳамда алоқа операторлари банкомат ва тўлов терминалларининг мобил интернетсиз ишлашига и…
00:51 / 23.05.2026

Бу ҳам қизиқ

Lionel Messi миллиардерга айланди

Lionel Messi миллиардерга айланди

Аргентиналик футбол юлдузи Lionel Messiнинг бойлиги 1 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
00:57 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Шанси провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўл…
02:13 / 24.05.2026
Бухорода яна зилзила кузатилди

Бухорода яна зилзила кузатилди

22 май куни Ўзбекистон ҳудудида 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази м…
09:57 / 22.05.2026
Ноқонуний ер савдоси ортидан мансабдорлар қўлга олинди

Ноқонуний ер савдоси ортидан мансабдорлар қўлга олинди

Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ бир нечта мансабдор шахслар ушланди.
07:18 / 23.05.2026
Оҳангарон дарёсида қолиб кетган аёл қутқарилди

Оҳангарон дарёсида қолиб кетган аёл қутқарилди

Бугун, 23 май куни Тошкент вилоятининг Пискент туманидан оқиб ўтувчи Оҳангарон дарёсида бир аёл сув ўртасидаги қуруқликда қо…
16:45 / 23.05.2026
Тинчлик кенгашининг Ғазо бўйича 15 бандлик режаси эълон қилинди

Тинчлик кенгашининг Ғазо бўйича 15 бандлик режаси эълон қилинди

Николай Младенов Доналд Трампнинг Ғазо бўйича “Кенг қамровли тинчлик режаси”ни амалга оширишга қаратилган 15 банддан иборат …
17:39 / 22.05.2026
Оҳангарон шаҳрида электрон тамаки маҳсулотларини сотган шахс ушланди

Оҳангарон шаҳрида электрон тамаки маҳсулотларини сотган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўт…
14:45 / 22.05.2026
Гвардиола “Сити”дан кетмоқда

Гвардиола “Сити”дан кетмоқда

Пеп Гвардиола 10 йиллик фаолиятидан сўнг, расман “Манчестер Сити” бош мураббийлигидан кетишини маълум қилди.
17:29 / 22.05.2026
Муқаддам судланган наркосавдогарлар узоқ муддатга қамалди

Муқаддам судланган наркосавдогарлар узоқ муддатга қамалди

Гиёҳвандлик жамият хавфсизлиги ва ёшлар келажагига жиддий таҳдид солувчи энг хавфли иллатлардан биридир.
07:13 / 22.05.2026
Курбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш чоралари муҳокама қилинди

Курбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш чоралари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юза…
07:22 / 22.05.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!