Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар беришича, 28 март куни Тошкент шаҳрида 8 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Маълум қилинишича, соат 11:10 ларда Чилонзор тумани “Эшонгузар” МФЙ, Чинни бозор қаршисида 8 та автомашина – 2 та Spark, 3 та Cobalt, 1 та BYD, 1 та Matiz ва 1 та Lacetti русумли автомашиналарнинг тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ оқибатида Cobalt автомашинасининг 1 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!