Исроил мудофаа вазири Исроил Катз ҳарбийларига, агар Исроил гаровга олинганлари 20 январь куни АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг инаугурациясига қадар озод қилинмаса, Ғазо секторидаги Фаластин ХАМАС ҳаракатини бутунлай йўқ қилиш режасини тақдим этишни буюрди.
“Агар гаровга олинганларни озод қилиш тўғрисидаги битим президент Трамп лавозимга киришишидан олдин амалга оширилмаса, Ғазода ХАМАСнинг тўлиқ мағлубиятини таъминлаш керак”, – деган Катз.
Маълумотларга кўра, Катз Исроил армияси бош штаби бошлиғига Фаластин анклавида ХАМАСни тўлиқ йўқ қилиш режасини тақдим этишни топширган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!