“АҚШ Украинага 500 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади”, – дея хабар берди Associated Press мамлакат расмийларига таяниб.
Ушбу ёрдам пакети расмий тарзда Киевга ёрдам бериш бўйича алоқа гуруҳининг пайшанба куни Германияда бўлиб ўтадиган йиғилишида эълон қилинади.
Россия Украинага қурол етказиб бериш келишувига тўсқинлик қилмоқда, Москва НАТО мамлакатларининг тўғридан-тўғри можарога аралашувини “ўт билан ўйин” деб ҳисоблайди. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Украина учун қурол-яроғни ўз ичига олган ҳар қандай юк Россия учун нишонга айланишини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО можарода бевосита иштирок этмоқда, нафақат қурол-яроғ етказиб бермоқда, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатларда кадрлар ҳам тайёрлашмоқда. Кремлнинг таъкидлашича, Украинани Ғарбдан қурол билан таъминлаш музокараларга ҳисса қўшмайди ва унга акс таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!