2027 йилдан бошлаб пластик пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин. Шунингдек, экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) пакетлардан фойдаланиш рағбатлантирилиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда 2025−2027 йилларга мўлжалланган пластик билан ифлосланишни камайтириш бўйича миллий дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф- асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури” лойиҳасида назарда тутилган.
Бундан ташқари, пластик маҳсулотларининг кимёвий таркибидаги зарарли моддалардан фойдаланишни чеклаш ва қадоқларда қайта ишланган пластикдан фойдаланиш коэффициентларини белгилаш режалаштирилган. Ҳужжат лойиҳаси 2025 йилнинг сентябригача ишлаб чиқилиши ва 2025 йилнинг ноябригача Вазирлар Маҳкамасига киритилиши керак.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!