Носир касалхонаси Ғазо секторининг жанубидаги юз минглаб фаластинликларга хизмат кўрсатадиган ягона шифохонадир.
Anadolu агентлигининг ёзишича, Исроил авиациясининг Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳрига берган зарбалари канализация тармоғига зарар етказганидан сўнг Носир касалхонаси оқава сувга тўлиб кетган.
Касалхонанинг ички касалликлар бўлими бошлиғи Ҳолид Аҳмад беморлар ва тиббиёт ходимларининг ҳаётини хавф остига қўйган бу вазият ҳақида баёнот берди.
Аҳмед, шикастланган канализация тармоғининг Исроил армияси томонидан “қизил” билан белгиланган ҳудудларда жойлашгани, уни тузатиб бўлмайдиган ҳолга келтирганини ва бу ҳолат тиббиёт ходимлари ва беморлар учун “тўғридан-тўғри таҳдид” эканлигини таъкидлади.
“Биз беморларни бошқа жойга ўтказа олмаймиз, чунки муқобил йўқ ва шифохона тўлалиги сабабли уларни бошқа бўлимларга ўтказишнинг иложи йўқ”, – деди Аҳмад.
Касаллик ва инфекциялар тарқалиш хавфи туфайли ҳозирги ҳолатини “фалокат” деб таърифлаган Аҳмед, “Бу хавфли шароитларда ишлай олмаганимиз учун шошилинч ечим талаб қиламиз”, – деди ва халқаро ташкилотларни шошилинч аралашувга чақирди.
2023 йил 7 октябрда Ғазога ҳужумларини бошлагандан бери Исроил қасддан касалхоналар ва соғлиқни сақлаш тизимини нишонга олиб, беморлар ва жароҳатланганлар ҳаётини хавф остига қўймоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!