Маълумотларга кўра, Берлиндаги Бранденбург дарвозалари ёнида Германиянинг Жабр кўрувчи халқларни ҳимоя қилиш жамияти ва украин ҳуқуқ ҳимоячилари акция ўтказган. Чиқишлар Путин ва Трампнинг Аляскадаги саммити олдидан бўлиб ўтган.
Акцияда АҚШ ва Россия президентлари ниқобидаги фаоллар “келишув” саҳнасини намойиш этишган. Гўёки Вашингтон Қримнинг Россия томонидан аннексиясини тан олади.
Акция ташкилотчиларидан Сара Райнке “Трампнинг Украина ҳисобига тузган тезкор битими фақат Путинга фойда келтиради”, – деди.
Унинг сўзларига кўра, украин ҳудудидан воз кечиш қурбонлар хотирасига хиёнат бўлиб, оккупациядаги аҳолини Россия ҳукмронлиги қўлида қолдиради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!