Коммерсантнинг ёзишича, Сочида (Россия) синтетик гиёҳванд моддалар савдосига уринишда айбланган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан ҳукм чиқарилган.
Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик шахс гиёҳванд моддалар тармоғида курьер бўлиб ишлаган. У гиёҳванд моддаларни қабул қилиб, уларни қадоқлаб, кейинчалик сотиш учун яширин омборларга жойлаштирган.
“Бироқ, у ўзининг жиноий фаолиятини якунлай олмади: унинг фаолияти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тўхтатилди”, – дейилади хабарда.
Фуқаро бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, катта миқдорда синтетик гиёҳвандлик воситаларини сотишга суиқасд қилиш моддасида назарда тутилган бешта жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган.
Унга нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қатъий тартибли колонияда ўташга ҳукм қилингани маълум қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!