Иссиқхоначиларга енгиллик бериш бўйича Президент қарори имзоланди.
Унга кўра, эндиликда иссиқхона хўжаликлари табиий газ бўйича тўловни ўз вақтида амалга оширмагани учун 6 ой давомида қўшимча устама (пеня) тўламайди.
Қарорда келтирилишича, ушбу тартиб, истисно тариқасида, 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 1 апрелгача амал қилади.
Бундан ташқари, иссиқхона хўжаликлари тижорат банкларидан олган кредит ва уларнинг фоизларини маҳсулот пишиб-етилган даврда тўлаб бериши мумкин бўлади.
Шунингдек, халқаро молия институтлари, мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун ажратилган миллий ва хорижий валютадаги кредитларни қайтариш муддатларини умумий ҳисобда 14 йил этиб белгилаш ва имтиёзли даврини 3 йилдан 5 йилгача узайтириш (муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорликларини кредит даврига мутаносиб равишда узайтириш). Бунда, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан аввал тақдим қилинган кафиллик ва кредит фоизлари компенсациялари сақланиб қолади.
Мазкур имтиёзлар иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича республика ишчи гуруҳининг ўрганиш натижаларига кўра шакллантирилган рўйхат асосида тақдим этилади.
Шунингдек, иссиқхона хўжаликларини айланма маблағ (уруғлик, кўчат, ўғит, кимёвий воситалар, иссиқхона материалларини сотиб олиш ва иситиш харажатлари учун) билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан бир йил муддатга олти ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратилади.
Иссиқхона хўжаликларида экспортбоп маҳсулот етиштиришга талаб этиладиган айланма маблағлар учун хорижий валютадаги банк кредитлари Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан йиллик 4 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 2 фоиз) ажратилади. Бунда, кредит таъминоти сифатида “Ўзбекинвест” суғурта компанияси суғурта полиси қабул қилинади ва суғурта мукофоти харажатларининг 75 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!