Ёнғин Истанбулнинг марказидаги Шишли туманидаги 16 қаватли уйнинг биринчи қаватидаги тунги клуб таъмирланаётганда юзага келган.
Ёнғин натижасида 29 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган. Туркия президенти маъмурияти президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ички ишлар вазири Али Ерликайга қўнғироқ қилиб, воқеа тафсилотларини билиб олганини айтди.
Ҳалок бўлганларнинг барчаси тунги клубни таъмирлаётган ишчилар бўлган. Уларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан маҳаллий прокуратура томонидан жиноий иш қоъзгъатилиб, ҳозирги вақтда 5 киши ушланган.
Жабрланганлар ва ушланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!