Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Эронни Ҳормуз бўғозида нефть танкерига ҳужум уюштиришда айблади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, ADNOC компаниясига тегишли танкер бўғоздан ўтаётган пайтда икки дона дрон ёрдамида ҳужумга учраган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Расмийлар ушбу ҳаракатни халқаро денгиз йўлларида эркин ҳаракатланиш тамойилларига зид ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларига қарши деб баҳолаган. Шунингдек, бундай ҳужумлар минтақавий барқарорлик ва глобал энергетика хавфсизлигига таҳдид солиши таъкидланган.
БАА томони Эрондан бу каби ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилган.
Шу билан бирга, Эрон аввалроқ АҚШ ҳарбий кемаларининг бўғоз ҳудудига киришига йўл қўймаганини билдирган. Эрон манбаларига кўра, денгиз кучлари “душман” кемаларни огоҳлантириб, ҳудуддан чиқариб юборган.
Бироқ АҚШ бу маълумотни рад этди. АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ҳеч бир ҳарбий кема зарар кўрмаганини маълум қилиб, минтақада денгиз қатнови хавфсизлигини таъминлаш операциялари давом этаётганини билдирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!