Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида қайнона ўз келини томонидан аёвсиз калтаклангани ва ҳозирда шифохонанинг жонлантириш бўлимида оғир аҳволда эканлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати расмий маълумот берди.
Хабарда айтилишича, гумон қилинувчига нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!