Бугун, 16 ноябрь куни соат 00:10 ларда Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчаси 50-уй қаршисида, ҳайдовчи 2004 йилда туғилган Ш.М. Malibu-2 русумли автомашинасини бошқариб кетаётганда, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир устунга тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси 2004 йилда туғилган Д.С.ларга шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!