Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг «Galentic Pharma Pvt. Ltd.» компанияси ишлаб чиқарган офтальмологияда қўлланиладиган «Tetrasiklin gidroxloridi USP 1%» суртма дори препарати турли мамлакатларга ҳар хил маркировка ёрлиғи остида етказиб берилгани, шунингдек, баъзи партияларда бир қатор сифат муаммолари борлигини маълум қилди.
Мазкур дори препаратини эҳтиёткорлик юзасидан қўлламасликни тавсия этди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг таъкидлашича, юқорида қайд этилган, «Tetrasiklin gidroxloridi USP 1%» дори препарати Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!