Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Хабарда берилишича, Президент эндокринология хизматини такомиллаштириш бўйича кўриладиган биринчи галдаги чора-тадбирларни белгилаб берган.
Булар:
- келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли (10 миллион нафар) йилига камида бир марта манзилли эндокрин скринингдан ўтказилади;
- тиббиёт бригадалари ва поликлиникаларнинг 14 мингдан зиёд оилавий ва таълим муассасалари шифокорлари эндокрин касалликларни аниқлаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади;
- ҳар бир тиббиёт бригадаси экспресс-тестлар ўтказиш учун глюкометр билан таъминланади;
- Эндокрин касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри ишга туширилади;
- келгуси йил 1 июлдан 2 миллион нафар аёллар, 3-15 ёшдаги болалар ёд препарати билан бепул таъминланади;
- қандли диабет учун метформин препарати 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади;
- болалар ва катталарни одам инсулини билан бепул таъминлаш дастури давом эттирилади. Бунда илк бор 25 ёшгача бўлган ёшларга аналогли инсулин берилади.
Тиббиёт муассасаларида лаборатория хизматлари кўрсатишнинг мутлақо янги тизими жорий этилади.
Бунда:
- икки ой муддатда лаборатория таҳлиллари нормативлари халқаро тажриба асосида тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, янгиланади;
- туманларда оилавий ва марказий поликлиника, марказий шифохона ҳамда шошилинч тиббий ёрдам бўлими лабораториялари мақбуллаштирилиб, туну-кун ишлайдиган марказий лабораториялар ташкил этилади;
- уларга оилавий поликлиника ва шифокор пунктларидан материалларни йиғиб олиш учун транспорт воситалари олиб берилади;
- келгуси йил давомида марказий лабораториялардаги 1 мингдан зиёд шифокорлар ва 3 мингдан ортиқ ўрта тиббиёт ходимларининг малакаси оширилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!