Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуслари асосида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бизнес учун янада қулай муҳит яратишга қаратилган янги чоралар тақдим этилди.
Янги ўзгаришларга кўра, 2026 йил 1 июндан кичик бизнес учун соддалаштирилган солиқ режими чегараси 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмгача оширилиши кутилмоқда.
Бу эса тадбиркорларга фаолиятини кенгайтириш, ортиқча солиқ босимини камайтириш ва бизнесни қонуний равишда ривожлантириш имконини беради.
Шунингдек, янги тартиблар доирасида:
• умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун 6 фоизлик соддалаштирилган ҚҚС тизими жорий этилади;
• паст хавфли тадбиркорлар учун ҚҚСни қайтариш жараёни автоматлаштирилади;
• ҚҚС гувоҳномасини вақтинча тўхтатиш амалиёти бекор қилинади;
• солиқ аудити ва сайёр текширувларга чекловлар киритилади;
• банк ҳисобварақлари очиш ва айрим хизматлар тўлиқ рақамлаштирилади.
Мазкур енгилликлар 600 мингдан ортиқ кичик бизнес субъектига фаолиятини очиқ ва эркин ривожлантириш имконини яратиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!