Президент Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Шанси провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан ХХР Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади.
Президент матбуот котиби маълум қилишича, давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳат олганларга эса тезроқ соғайиб кетишини тилаган.
кўра, фожиа 22 май куни мамлакат шимолидаги “Люшенюй” кўмир конида содир бўлган. Газ портлаши оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлган.
Ҳодиса вақтида конда 247 нафар ишчи бўлгани айтилмоқда. Хитой раҳбари Си Цзиньпин қутқарув ишларини тезлаштириш, ҳодисани чуқур тергов қилиш ва айбдорларни жавобгарликка тортишни талаб қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!