АҚШда Нью Йорк федерал суди марҳум молиячи ва жинсий жиноятларда айбланган Жеффри Эпштейн томонидан ёзилгани айтилган ўлим олди мактубини эълон қилди. Ҳужжатда: “Хайрлашиш вақтини ўзи танлай олиш ёқимли”, деган жумлалар келтирилган.
Маълум қилинишича, қўлда ёзилган мактуб Эпштейннинг собиқ камерадоши — қотилликда айбланаётган собиқ полициячи Николас Тартальоне томонидан топилган. Судья Кеннет Карас ҳужжатни оммага очиқ суд материали сифатида эълон қилишга қарор қилган.
Суд қарорида мактубни яшириш учун етарли ҳуқуқий асос мавжуд эмаслиги қайд этилди. Шу билан бирга, суд мактубнинг ҳақиқийлиги бўйича якуний хулоса бермаган.
Мактубда Эпштейн терговлар давомида унга қарши далиллар топилмаганини ёзиб, кескин ва ҳиссий фикрлар билдирган. Ушбу ҳужжат унинг 2019 йилдаги сирли ўлими билан боғлиқ муҳокамаларни яна кучайтирди.
Шунингдек, журналистлар Эпштейннинг шахсий оролидаги ноодатий “масжид” лойиҳаси ҳақида ҳам янги маълумотларни ошкор қилган. Айтилишича, бино учун Каъбанинг кисваси, Ўзбекистондан олиб келинган кошинлар ҳамда Сурия меъморчилиги услубларидан фойдаланилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!