Жаҳон метеорология ташкилоти ҳамда “Ўзгидромет” прогнозларига кўра, эртага Тошкент шаҳрида ғарбий нам ҳаво оқимлари кириб келиши олдидан қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Кун давомида айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши, шамол эса баъзи жойларда 15 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Шу сабабли ҳавода чанг заррачалари, хусусан ПМ10 миқдори вақтинча ортиши мумкин.Мутахассислар нафас йўллари, аллергия ва юрак-қон томир касалликлари бор фуқароларга эҳтиёт бўлишни, имкон қадар узоқ вақт очиқ ҳавода юрмасликни тавсия этди.
Айни пайтда атмосфера ҳавоси ҳолати махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!