Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги Киберхавфсизлик маркази ДУК ходимларининг шахсий маълумотлари сиздирилгани ва сотувга қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълумотларга кўра, darknet платформаларидан бирида номаълум шахс марказ тизимларига киргани, 100 га яқин ходим ҳақидаги маълумотларни қўлга киритгани ва уларни 200 минг доллар эвазига сотишни таклиф қилгани иддао қилинган. У бу маълумотлар орасида исм-фамилия, лавозим ва шахсий идентификация рақамлари борлигини ҳам билдирган.
Бироқ Киберхавфсизлик маркази ушбу хабарларни рад этди. Расмий баёнотга кўра, ўтказилган дастлабки текширувлар натижасида тарқатилаётган маълумотлар ҳақиқатга мос эмаслиги аниқланган.
Шунингдек, марказ ички ахборот тизимлари бузилмагани ва бундай базалардан фойдаланиш ҳолатлари қайд этилмагани таъкидланган.
Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча ўрганишлар давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!