Марказий банк бошқаруви 2026 йил 29 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлашга қарор қилди.
Маълумотларга кўра, 2026 йил март ойида йиллик умумий инфляция 7,1 фоизгача, базавий инфляция эса 5,7 фоизгача пасайган. Прогнозларга кўра, йил якунига қадар инфляция даражаси 6,5 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, иқтисодиёт тармоқларида барқарор ўсиш суръатлари сақланиб қолмоқда. Шу асосда 2026 йил учун иқтисодий ўсиш прогнози 7–7,5 фоиз даражасига оширилган.
Шу билан бирга, жаҳон бозорларидаги геосиёсий зиддиятлар, нефть ва озиқ-овқат нархларининг ошиши ҳамда логистика харажатларининг кўпайиши инфляцияга босим яратиши мумкинлиги таъкидланган.
Марказий банк пул-кредит сиёсати орқали инфляцияни 5 фоизлик мақсадли даражага тушириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва аҳолининг харид қобилиятини қўллаб-қувватлашни давом эттиради.
Асосий ставкани қайта кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2026 йил 17 июнь куни бўлиб ўтиши белгиланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!