$
12020.48 UZS
4.52
158.77 UZS
-1.53
14048.33 UZS
-3.13
31° Кечаси 18°

Давлатимиз раҳбари Қувада жорий этилган агровольтаика технологияси билан танишди

17:58 / 27.04.2026

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Қува туманида агровольтаика технологияси жорий этилган қишлоқ хўжалиги мажмуаси билан танишди.

Юртимизда қишлоқ ва сув хўжалигида энергия сарфи ортиб бораётгани ҳисобга олиниб, “яшил” энергия қувватларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Агровольтаика усули бир ернинг ўзида ҳам маҳсулот етиштириш, ҳам қуёш панеллари орқали электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда агровольтаика йўналишида 10 гигаваттгача қувват яратиш салоҳияти мавжуд.

Бу ёндашув Ўзбекистон шароитида, айниқса, қуёшли кунлар кўп бўлган ҳудудлар учун самаралидир. Панеллар экинларга соя бериб, тупроқ намлигини узоқроқ сақлайди, сув сарфини камайтиради. Экинлар эса ер ҳароратини меъёрда ушлаб, қуёш модулларининг самарали ишлашига ёрдам беради.

Мажмуада сув тежамкорлигига қаратилган илғор технологиялар ҳам жорий этилган. Хусусан, Австриянинг “Bauer” компанияси технологияси асосида ёмғирлатиб суғориш тизими қўлланилмоқда. Бу усул сувни экин майдонига бир меъёрда етказиб, тупроқ намлигини сақлаш, ўғитни мақсадли бериш ва ҳосилдорликни ошириш имконини беради.

Мазкур технология аввал республикадаги фермер хўжаликларида синовдан ўтказилиб, сув сарфини 40 фоизга, ўғит сарфини 35 фоизга, қўл меҳнатини 90 фоизга камайтириш ва ҳосилдорликни 25 фоизга ошириш самарасини кўрсатган.

110 гектар майдонни эгаллаган мажмуада интенсив боғдорчилик, чорвачилик ва балиқчилик йўналишлари уйғунлаштирилган. Бу қайта тикланувчи энергия манбалари ва сув тежовчи технологиялар жорий этилган мамлакатимиздаги илк агромажмуалардан бири ҳисобланади.

Ҳудудда 10 мингта қуёш панели ўрнатилган. Улар электр энергияси ишлаб чиқариш билан бирга тупроқ намлигини сақлаш ва экинлар учун соя ҳосил қилишга хизмат қилади. Балиқчилик ҳовузларида кислород бериш жараёни электр энергияси ҳисобига амалга оширилади, ҳовуз суви эса минерал моддаларга бой ҳолда узумзор ва боғларни озиқлантиришга йўналтирилади.

Чорвачилик йўналишида қорамоллар қуёш панеллари соясида сақланади, боғ ҳудудидаги ўтлар билан озиқланади, органик ўғит эса ер унумдорлигини оширишга хизмат қилади. Шу тариқа мажмуада энергия, сув, озуқа ва ўғит бир-бирини тўлдирувчи ягона тизимга бирлаштирилган.

Бундай тизим қишлоқ хўжалиги, энергетика ва чорвачиликни ўзаро боғлаб, ердан икки карра самара олиш, маҳсулот таннархини пасайтириш ва бозорда рақобатбардошликни ошириш имконини беради. Энг муҳими, бу фермерлар даромадини кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилади.

Ҳозирда агромажмуада узумнинг экспортбоп “Аватар” нави етиштирилиб, зотдор қорамол ва қўйлар парваришланмоқда, интенсив балиқчилик йўлга қўйилган. Натижада 100 дан ортиқ оиланинг даромади оширилиб, 350 нафар аҳоли бандлиги таъминланмоқда. Экспорт ҳажми 2,5 миллион долларни ташкил этади.

Эндиликда нафақат мамлакатимиз, балки бутун минтақа учун ноёб бўлган ушбу тажрибани республиканинг 13 та ҳудудида 2 минг гектар майдонда оммалаштириш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари мажмуа фаолияти билан танишар экан, агродронлар ёрдамида экинларни дорилаш ва мониторинг қилиш ишларини ҳам кўздан кечирди.



														
														Давлатимиз раҳбари Қувада жорий этилган агровольтаика технологияси билан танишди

Давлатимиз раҳбари Қувада жорий этилган агровольтаика технологияси билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Қува туманида агровольтаика технологияси жорий этилган қишлоқ …
17:58 / 27.04.2026

														
														28 апрель кунги об-ҳаво маълумоти

28 апрель кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 …
17:00 / 27.04.2026

														
														Аҳоли ўн сотихдан 250 миллион сўмгача даромад олишга ўқитилмоқда

Аҳоли ўн сотихдан 250 миллион сўмгача даромад олишга ўқитилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида “Қува Агростар” корхонаси фаолияти билан танишди.
16:53 / 27.04.2026

														
														Трампга суиқасд қилган эркак меҳмонхонага бир кун олдин жойлашгани аниқланди

Трампга суиқасд қилган эркак меҳмонхонага бир кун олдин жойлашгани аниқланди

“Ушбу хоналардан бирини ўт очган 31 ёшли эркак банд қилган, у воқеадан бир кун олдин рўйхатдан ўтган, бу унга Hilton меҳмонх…
15:21 / 27.04.2026

														
														Фарғона водийсида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди

Фарғона водийсида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди

Фарғона водийсида Қўқон, Наманган, Андижон ва Марғилон шаҳарларини боғловчи янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди.
14:27 / 27.04.2026

														
														Президент Қўқон шаҳрида барпо этилаётган янги массив билан танишди

Президент Қўқон шаҳрида барпо этилаётган янги массив билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи Қўқон шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган бунё…
13:12 / 27.04.2026

														
														Андижондаги истироҳат боғида аттракцион қулаб тушди

Андижондаги истироҳат боғида аттракцион қулаб тушди

Андижон вилояти ФВБ Боғишамолда рўй берган ҳодиса тўғрисида маълумот берди.
11:39 / 27.04.2026

														
														Тошкент шаҳар ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовга янги ўринбосарлар тайинланди.
09:38 / 27.04.2026

														
														Тошкент вилоятида нарколаборатория фош этилди

Тошкент вилоятида нарколаборатория фош этилди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғ…
09:27 / 27.04.2026

														
														Тошкент вилоятида 63 минг доллар пора талаб қилган ФВБ раҳбари қўлга тушди

Тошкент вилоятида 63 минг доллар пора талаб қилган ФВБ раҳбари қўлга тушди

Тошкент вилоятида Фавқулодда вазиятлар тизимига алоқадор мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
14:11 / 26.04.2026

Бу ҳам қизиқ

Президент Қўқон шаҳрида барпо этилаётган янги массив билан танишди

Президент Қўқон шаҳрида барпо этилаётган янги массив билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи Қўқон шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган бунё…
13:12 / 27.04.2026
Самарқандда инфратузилма лойиҳалари кўздан кечирилди

Самарқандда инфратузилма лойиҳалари кўздан кечирилди

Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятида бир қатор инфратузилма лойиҳалари, жумладан Янги Ўзбекистон массивини ривожлантириш ишла…
10:54 / 25.04.2026
Наманганда ноқонуний пул ўтказмалари билан шуғулланган гуруҳ ушланди

Наманганда ноқонуний пул ўтказмалари билан шуғулланган гуруҳ ушланди

Наманган вилоятининг Давлатобод туманида ноқонуний равишда йирик миқдордаги пул ўтказмалари билан шуғулланган жиноий гуруҳ ф…
16:01 / 25.04.2026
Эрон ғарбида махсус операциялар тафсилоти очиқланди

Эрон ғарбида махсус операциялар тафсилоти очиқланди

Эроннинг ғарбий ҳудудларида ўтказилган махсус операциялар давомида жами 239 нафар шахс қўлга олингани маълум қилинди.
19:54 / 25.04.2026
Тошкент вилоятида 63 минг доллар пора талаб қилган ФВБ раҳбари қўлга тушди

Тошкент вилоятида 63 минг доллар пора талаб қилган ФВБ раҳбари қўлга тушди

Тошкент вилоятида Фавқулодда вазиятлар тизимига алоқадор мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
14:11 / 26.04.2026
Фарғона водийсида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди

Фарғона водийсида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди

Фарғона водийсида Қўқон, Наманган, Андижон ва Марғилон шаҳарларини боғловчи янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди.
14:27 / 27.04.2026
490 минглик 2 гектар майдон ноқонуний сотилаётгани фош бўлди

490 минглик 2 гектар майдон ноқонуний сотилаётгани фош бўлди

Самарқандда 2 гектар ер майдонини 490 минг АҚШ долларига ноқонуний сотишга уриниш ҳолати фош этилди.
14:49 / 25.04.2026
28 апрель кунги об-ҳаво маълумоти

28 апрель кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 …
17:00 / 27.04.2026
Ким Чен Ин армия машғулотларини кузатди

Ким Чен Ин армия машғулотларини кузатди

Ким Чен Ин Корея Халқ армияси бўлинмалари ўртасида ўтказилган миномёт экипажлари мусобақасини шахсан кузатди.
16:22 / 26.04.2026
Япония икки нафар ўзбекистонликни депортация қилди

Япония икки нафар ўзбекистонликни депортация қилди

Японияда ноқонуний яшаб келган икки нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Японияда…
15:59 / 26.04.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!