$
11899.09 UZS
1.19
₽
141.53 UZS
1.35
€
13298.42 UZS
-37.94
31° Кечаси 18°

Кишан кийма, бўйин эгма…

12:51 / 28.01.2025

Тарихан ўз она юрти ва халқи эрки йўлида жон фидо қилган қўмондон-у саркардаларнинг қаҳрамонликларига кўплаб мисолларни келтира оламиз. Яна шундай бир тоифа борки улар ўз миллати ва она ватани эрки учун қалам бирла таъбир жоиз бўлса “жанг” қилганлар. Шундай миллат қаҳрамонларидан бири жадид намояндаларининг ёрқин вакили, миллий уйғониш даври ўзбек шеъриятига асос солган миллатпарварлар қаторида эътироф этилувчи шоир, драматург, маърифатчи ва таржимон Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ҳисобланади. Мазкур мақолада сиз билан Чўлпон қаламига мансуб озодлик ва ҳурликка юғрилган асарларни кўриб чиқамиз.

“Бинафша” шеъри

Шоир ушбу шеърда бинафша гулини инсон қалбининг рамзи сифатида кўрсата олади. Бинафша – нафислик, нозиклик ва эзгулик рамзидир. Чўлпон шеърда нозик дид билан бинафша гулининг кўчада арзонга сотилиши орқали инсоний қадриятларнинг пасайиши, миллат камситилиши, жамиятдаги бепарволик ва шу сабабдан юзага келган изтиробларини баён қилади. Шеърда бинафша, гўё, инсон қалби сингари тириклик ва ҳаёт ифодаси бўлса-да, камситилган ва эътиборсиз қолдирилган бир ҳолатда тасвирланади.

“Бинафша, сенмисан, бинафша – сенми,

Кўчада ақчага сотилган”.

Бу мисралар Чўлпоннинг ўша давр жамиятидаги зиддиятларига нисбатан дардли қараши ва инсонлар, халққа нисбатан ачиниш ҳиссини намоён этади. Шеърда бинафша эркинлик ва ҳурликни ифодалайди, аммо бу қадриятлар “занжирбанд қилинган” ва “сотувга чиқарилган”. Шунингдек, ушбу ижод маҳсули ўша даврдаги сиёсий ва ижтимоий таҳдид ва босимлар, шахс эркинлигига қўйилган тақиқлар ҳақида сўзлайди. Шоир бинафша мисолида нафақат ўз дардини, балки бутун жамиятнинг ички кечинмаларини ифодалашга муваффақ бўлган. Мазкур шеър нафақат ўз даврининг, балки бугунги кунимизнинг ҳам долзарб муаммоларини ёритувчи ижод намунасидир.

“Кеча ва Кундуз” романи

Роман ўзбек адабиёти тарихида ўзига хос ўринга эга бўлиб, у илк роман-дилогия ҳисобланади. “Кеча” қисми 1933-1934 йилларда Москвада ёзилган. Афсуски, “Кундуз” қисми бизгача етиб келмаган ва ёки мавжуд эмас. Асар Чор Россиясининг юртимизда олиб борган сиёсати, ўша даврда авомнинг маънавий дунёсига кўзгу тутган ижод намуналаридан бири ҳисобланади.

Асарнинг асосий сюжетида ёш бир ўзбек қизига тақдир берган беаёв азоб ва уқубатлари, буларга нисбатан жамиятнинг бефарқлиги ҳақида сўзлайди ҳамда инсонларнинг дунёқараши пастлиги ва фақат ўзини ўйловчи кимсалар тақдири акс эттирилади.

Роман образларидан бири Зеби ўша давр аёлларининг беғубор, самимий, соддадил бир кўриниши. Романда, шунингдек, Чор Россияси халқнинг энг саводсиз, маълум фикрга эга бўлмаган оми кимсаларга лавозим бериб, улар орқали халқни истаганларича идора этадилар. Акбарали мингбоши улар учун оддий “сарт”, исмининг ҳам аҳамияти йўқ. Мирёқуб – ишнинг кўзини биладиган, ақли теран шахс. Унда иккита Мирёқуб яшайди. Вақти келса, ўзидан жирканади. Виждони олдида собит туриб беради. Фақат унинг ақлни тўғри йўлга солиб юборадиган бир инсон топилмайди. Агар уни тўғри йўлга бошлаб қўйсалар, халқнинг зиёли, етук, дунёқараши кенг фарзандига айланиши мумкин. Романда аҳолининг динни ҳам тўлиқ англамай унга кўр-кўрона итоат этаётгани, ҳатто диндорларнинг ҳам диндан яхши хабари йўқлиги, ҳукумат одамлари олдида қассобни ёнида турган қўзичоқдай бўлиб қолиши кескин танқид остига олинади. Асарда мавжуд тузумнинг иллатлари очиб ташланади, бош ғоя мавжуд тузумни таг-томири билан юлиб ташлаш бўлган. Чўлпоннинг мақсади ҳам ўтмишни кўрсатиш орқали, халқнинг юзига кўзгу тутиш, асл аҳволларини кўрсатиш бўлган. Бир сўз билан айтганда, роман мураккаб ижтимоий сиёсий даврда яратилган бўлмасин, у ўша даврда яратилган кўплаб асарлар сингари мафкурага эмас, халқнинг маънавий камолотини таъминлашга йўналтирилган ижод намунасидир.

“Ёрқиной” пьесаси

Ушбу драма ижтимоий-фалсафий хусусиятга эга бўлиб, Чўлпон адолатсиз тузумга қарши ўз фикрини шу йўл билан етказишган ҳаракат қилган. Драманинг марказида Ёрқиной ва Пўлат муносабатлари турса-да, асар ишқ, муҳаббат ҳақида эмас. Ёрқинойнинг севгиси катта психологик муаммоларни қўйишда бир восита қилиб фойдаланилган, холос. Асарда Ёрқиной кўпгина ўзбек аёллари сингари муштипар, тўрт девор ичида, ўз тақдирига кўнган жабрдийда эмас, балки кўпгина ўзбек эпосларида учрагандай эрк йўлида керак бўлса эркаклар билан тенглаша оладиган матонатли аёл сифатида тасвирланган. Пьесадаги марказий Пўлат персонажи ё бурч ё севги деганда иккиланмай бурчни танлайдиган қаҳрамондир. У бошқа бир қаҳрамон Қумрига “Сени севмайман, севолмайман. Менинг кўнглимда бошқа нарсанинг севгиси”, – деганда китобхон беихтиёр Ёрқинойни тушунади, бироқ аслида у она-юрт, ватанга бўлган муҳаббатни назарда тутади. У Ёрқинойни севиши мумкин, лекин ватанга муҳаббати ва бурчи бундан устун туради. Асар якунида Пўлат тилидан ижтимоий адолат тўғрисида анча яхши фикрлар айтилади. Узоқ курашиб, тож-у тахтга эга бўлган Пўлат Ёрқиной билан саодатли ҳаёт кечириш ҳақида эмас, масъулиятли иш заҳмати ва унинг ортида халқ тургани ҳақида ўйлади. Хулоса қилганда, “Ёрқиной” муҳаббатни таъриф этувчи романтик эртак эмас, балки умумбашарий муаммолар ҳақида баҳс юритувчи, эрк, адолат, мардликни улуғловчи асар ҳисобланади.

“Кўнгил” шеъри

Кўнгил, сен мунчалар нега

Кишанлар бирла дўстлашдинг?!

На фарёдинг, на додинг бор,

Нечун сен мунча сустлашдинг?

Кишан – зулм исканжасидаги юрти рамзидир. Чўлпон энг кўп қўллаган ўзига хос поэтик рамз кўпроқ армонни ифодалаган. Сабабки, кишан ва озодлик, эркинлик ва ҳурлик бир вақтда ҳам биргаликда ҳеч қачон мавжуд бўлмайди. Улардан бир мавжудлиги табиий иккинчисини инкор этмай қолмайди. Инсон вужуди-ку майли, унинг кўнгли ҳам кишанланган бўлса-чи?! – Бу ҳақиқий фожиадир.

Тириксан, ўлмагансан,

Сен-да одам, сен-да инсонсан;

Кишан кийма, бўйин эгма,

Ки, сен ҳам ҳур туғилғонсан!..

Чўлпон мустамлакачиликка қарши курашиб, миллий уйғониш ғояларини тараннум этган ҳолда бизни, халқимизни ҳурриятга, миллий озодликка ундади. Бу мақсадга маърифат ва билим орқали эришиш мумкинлигини вақтида англай олди. Биргина биз юқорида келтирган асарлар эмас, унинг бутун ҳаёти (умрининг фожиавий якунига қадар) шу ғоя йўлида сарфланган дейиш мумкин. Англашимиз лозим бўлгани шуки, бугунги ҳурликка биз осонликча эришмаганмиз ва бундан хулосалар олишимиз шарт!

Тайёрлади: Азимжон Шодмонов



														
														14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:37 / 13.10.2026

														
														Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновацион …
16:26 / 13.10.2026

														
														Ўзбекистоннинг робототехника бўйича терма жамоаси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистоннинг робототехника бўйича терма жамоаси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилган “FIRST Global Challenge” халқаро ро…
15:17 / 13.10.2026

														
														Эркинжон Турдимов олий таълимда сифат ва касбий тайёргарликни кучайтириш вазифаларини белгилади

Эркинжон Турдимов олий таълимда сифат ва касбий тайёргарликни кучайтириш вазифаларини белгилади

Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов олий таълим тизимига масъул раҳбар…
15:12 / 13.10.2026

														
														Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида Cobalt автомобили электроскутер билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Ҳоди…
14:31 / 13.10.2026

														
														Марказий Осиёда пенсиялар: Ўзбекистонда ўртача тўлов 143 долларни ташкил этади

Марказий Осиёда пенсиялар: Ўзбекистонда ўртача тўлов 143 долларни ташкил этади

Марказий Осиёнинг бешта давлатида пенсионерларга тўланадиган маблағ миқдори сезиларли даражада фарқ қилади. 2026 йилга оид к…
12:40 / 13.10.2026

														
														Финляндия Европа Иттифоқини россияликларга туристик визалар беришни тўхтатишга чақирди

Финляндия Европа Иттифоқини россияликларга туристик визалар беришни тўхтатишга чақирди

Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен Россия Украинага қарши урушни давом эттираётган бир пайтда Европа Иттифоқи давла…
12:30 / 13.10.2026

														
														Тошкент вилоятида вояга етмаган қизларни наркотик савдосига жалб қилган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида вояга етмаган қизларни наркотик савдосига жалб қилган шахслар ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ва Қибрай туманида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди…
12:08 / 13.10.2026

														
														Бўстонлиқда 4 гектар ернинг тоифасини ўзгартириб беришни ваъда қилган шахс 100 минг доллар билан ушланди

Бўстонлиқда 4 гектар ернинг тоифасини ўзгартириб беришни ваъда қилган шахс 100 минг доллар билан ушланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 9 гектар ер майдонининг 4 гектар қисмини тураржой қурилиши учун расмийлаштириб беришн…
11:19 / 13.10.2026

														
														Дунёда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони 51,5 миллионга ошди

Дунёда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони 51,5 миллионга ошди

БМТ Тараққиёт дастури маълумотларига кўра, дунё бўйлаб камбағалликдан азият чекаётганлар сони 1,2 миллиард кишига етди. 2026…
10:03 / 13.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Наманганда 250 млн сўмдан ортиқ пулни кредит ваъдаси билан олган гумонланувчи ушланди

Наманганда 250 млн сўмдан ортиқ пулни кредит ваъдаси билан олган гумонланувчи ушланди

Наманган вилоятининг Косонсой туманида Телеграм орқали фуқароларга кам фоизли кредит ваъда қилиб, улардан 250 миллион сўмдан…
09:20 / 13.10.2026
«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Жорий йилнинг 13-14 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумлад…
12:03 / 12.10.2026
Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча чекловлар билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.
17:20 / 10.10.2026
Истанбул аэропортида ҳушидан кетган 19 ёшли ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Истанбул аэропортида ҳушидан кетган 19 ёшли ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Туркияда соғлиғи ёмонлашиб, Истанбул аэропортида ҳушини йўқотган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси даволаниб, Ватанга қайтарилди. …
10:14 / 12.10.2026
14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:37 / 13.10.2026
13 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

13 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:58 / 12.10.2026
Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда.

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда.

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
08:28 / 13.10.2026
Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган шахс ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълумотига …
09:35 / 10.10.2026
Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойнинг Хенан провинциясида ресторанлар тармоғи раҳбари Ма Янли юқори натижаларга эришган ходимларига BMW русумли автомоби…
15:49 / 10.10.2026
Ўзбекистоннинг робототехника бўйича терма жамоаси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистоннинг робототехника бўйича терма жамоаси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилган “FIRST Global Challenge” халқаро ро…
15:17 / 13.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!