$
11823.69 UZS
45.17
139.74 UZS
0.78
13797.06 UZS
63.31
31° Кечаси 18°

ADM Global янги Chery Arrizo 8 Hybrid флагман седанини тақдим этди

16:53 / 13.10.2025

Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори ҳисобланган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган тадбир “Зўр ТВ” телеканалининг Renaissance Hall залида бўлиб ўтди ва автомобилсозлик соҳаси вакиллари, ҳамкорлар, блогерлар ва бренд мухлисларини жамлади. Тақдимот технология, ёрқинлик, мусиқа ва ҳис-туйғуларни бирлаштирган ҳақиқий шоуга айланди.

Меҳмонларни фотосурат майдонлари, кўзгули йўлаклар ва интерактив инсталляциялардан иборат неонли муҳит кутиб олди. Кечага ДЖ-сетлар, акробатик саҳналар ва “Reginight” жамоасининг рақс чиқишлари ҳамроҳлик қилди ҳамда чироқлар шоуси остида янги Chery Arrizo 8 Hybrid моделининг ёрқин очилиши билан якунланди. Машҳур халқаро “Morandi” гуруҳи тадбирнинг хедлайнери бўлиб, унинг чиқиши кечанинг ёрқин якуни бўлди ва ушбу тадбирга байрамона кайфият бағишлади.

ADM Global бош директори Дониёр Давлетияровнинг таъкидлашича:

“ADM Jizzakh заводида биринчи Chery гибрид автомобилининг ишлаб чиқарилиши корхонамиз ривожланишида муҳим босқич сифатида намоён бўлди. Бу ишлаб чиқариш жараёнларини жиддий модернизация қилиш ва янги технологияларни жорий этиш натижасидир.

Биз Ўзбекистон автомобилсозлик саноатининг экология, инновация ва сифатга йўналтирилган глобал трансформациясининг бир қисмига айланаётганидан фахрланамиз. Бизнинг келажагимиз — бу янги технологиялар, янги бозорлар, янги имкониятлар.

Бизнинг асосий устувор вазифамиз — кадрларни ривожлантириш. Бизга 2000 дан ортиқ муҳандислар зарур бўлади ва биз истиқболдаги мутахассисларини тайёрлаш учун ўз R&D марказимизни яратишга фаол инвестицияларни киритмоқдамиз.

Бизнинг кейинги босқичимиз — CKD PHEV/IYoD (ички ёнув двигатель)ни ишга тушириш: анъанавий ва гибрид технологияларни мужассамлаштирган платформаларни бирлаштириш”.

Ўз навбатида, ADM Global компаниялар гуруҳи таъсисчиларидан бири Мурод-Мирзо Шарипов сўзларига кўра, “Ўзбекистон бугунги кунда инвестициялар ва юқори технологияли лойиҳалар учун қулай шароитлар яратиб, жадал ривожланмоқда. Ишонамизки, Arrizo 8 Hybrid'ни ишга тушириш каби ташаббуслар нафақат Chery ва ADM Global’нинг мавқеини мустаҳкамлайди, балки технологиялар ва барқарорлик ёнма-ён бўлган истиқболни шакллантириб, мамлакатнинг бутун автомобиль саноатини ривожлантиришга ҳисса қўшади”.

“Arrizo 8 Hybrid тақдимоти Ўзбекистонда Chery учун янги даврнинг бошланишидир. Бу ADM Jizzakh заводида ишлаб чиқарилган бренднинг биринчи гибрид автомобили бўлиб, янада экологик тоза ва интеллектуал технологияларга ўтиш тимсоли сифатида бўлади, — деди Chery Uzbekistan директори Пер-Эли Долуа. — Биз Ўзбекистон — ёш, динамик, инновацияларга очиқ жамиятга эга мамлакат жадал ривожланаётганини кўриб турибмиз. Ва биз бу тараққиётга бўлган интилишни биргаликда баҳам кўрамиз. Chery Arrizo 8 Hybrid бизнинг келажак ҳақидаги тасаввуримиз: маҳаллий бозор учун махсус яратилган қудрат, самарадорлик ва рақамли ечимларнинг уйғунлигини ўзида мужассам этади. Бу нафақат компаниямиз, балки бутун мамлакат автомобилсозлик саноати учун олдинга ташланган қадамдир”.

Қувват ва интеллект бир кузовда мужассам

Янги Chery Arrizo 8 Hybrid бренд фалсафасининг тимсолига айланди — услуб, интеллект ва экологик технологияларни бирлаштиради. Ушбу олд ғилдиракли автомобиль энг юқори қуввати 347 от кучига эга 1,5 литрли замонавий турбинали куч агрегати (PHEV) ҳамда 1DHT махсус гибридли трансмиссия билан жиҳозланган. Мазкур автомобиль 100 км/соат тезликка 7,3 сонияда эришади ва электр тортиш кучининг ўзида 125 км ёки атиги 3,9 л/100 км билан ўртача сарфда Ўзбекистоннинг ҳақиқий йўл шароитларида 1463 км гача ҳаракатлана олади.

Бежирим дизайнга 18 дюймли енгил қотишмали дискалар, LED оптика ва панорамали том қисми қўшилган бўлиб, интерьер технология жиҳатдан замонавийлик ва қулайликни ўзида мужассам этган: рақамли қурилмалар панели ва 12,3 дюймли мультимедиа-дисплей, 12 дона динамикларга эга SONY аудио тизими, жумладан, сабвуфер, ўриндиқлар вентиляцияси, икки ҳудудли иқлим-назорати ва AQS ҳаво тозалаш тизими. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, мультимедиа тизими Ўзбекистон бозорига тўлиқ мослаштирилган бўлиб, ўзбек ва рус тилларида мавжуд.

Замонавий хавфсизлик ва қулайлик

Arrizo 8 Hybrid’да хавфсизликка алоҳида эътибор қаратилган. Седан ўнта хавфсизлик ёстиқчалари, шу жумладан ҳайдовчи ва олдинги йўловчи учун тизза ёстиқчалари — бу ўз туркумидаги мавжуд бўлган энг юқори даражадаги ҳимоя билан жиҳозланган.

Гибрид тизим батареяси IP68 юқори зичлик тоифасига эга, чанг ва намликка чидамли ва сувга тўлиқ ботишга бардош бера олади. Тўқнашув содир бўлганда, юқори кучланишли электр таъминоти атиги 2 миллисекундда узилади ва қисқа туташув хавфини бартараф этади.

Энергия ютувчи қатламларга эга мустаҳкам пўлат корпус ва ҳар беш дақиқада 800 дан ортиқ текширувни амалга оширадиган интеллектуал ўз-ўзини диагностика қилиш тизими тенгсиз бўлган ҳимоя даражасини яратади.

 Мослашувчан круиз-назорати, йўл қисмида ушлаб туриш, 360° доира бўйлаб кўриш ва Автомат тарзда тормозлаш тизимлари ҳар бир сафарми ҳатто жўшқин бўлган шаҳар шароитида ҳам максимал даражада қулай ва хавфсиз қилади.

Комплектация ва нархлар

Arrizo 8 Hybrid икки хил комплектацияларда тақдим этилган:

● Люкс — 344 900 000 сўм;

● Premium — 364 900 000 сўм.

Иккала версия ҳам Chery флагман моделларига хос бўлган технология, бежирим дизайн ва юқори даражадаги жиҳозланишни ўзида мужассам этган.

Arrizo 8 Hybrid тақдимоти мамлакатдаги автомобиль йилининг энг ёрқин воқеаларидан бирига айланди ва Chery’нинг мижозларга жаҳон даражасидаги замонавий ва технологик ечимларни таклиф қилиш орқали Ўзбекистон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашга интилишини намоён қилди.

Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:
Доимий алоқа телефони: +998 71 276 55 55 
Website: https://cheryauto.uz 
Instagram: https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/ 
Телеграм: https://t.me/cheryuzbekistan 
Телеграм-бот: https://t.me/cheryuzbekistanbot 
Facebook: https://www.facebook.com/CheryUzbekistan 
YouTube: https://www.youtube.com/@cheryuzbekistan 

 



														
														Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юксак давлат мукофотларига са…
20:03 / 26.08.2026

														
														Саида Мирзиёева ҳамда Чжао Летсзи жаноблари учрашишди

Саида Мирзиёева ҳамда Чжао Летсзи жаноблари учрашишди

Саида Мирзиёева ҳамда Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси, Бутунхитой халқ вак…
17:34 / 26.08.2026

														
														27 августда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

27 августда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-19…
17:15 / 26.08.2026

														
														Энди телефон рақами орқали пул юборса бўлади

Энди телефон рақами орқали пул юборса бўлади

Эндиликда маблағ юборишда банк ҳисоб рақами ёки пластик карта реквизитларини киритиш шарт бўлмайди, бунинг учун олувчининг м…
16:33 / 26.08.2026

														
														Толибон Афғонистондаги хусусий университетларда учта йўналишни ёпмоқчи

Толибон Афғонистондаги хусусий университетларда учта йўналишни ёпмоқчи

Афғонистонда “Толибон” хусусий олий таълим муассасаларида айрим таълим йўналишларини босқичма-босқич ёпишни режалаштирмоқда.
15:29 / 26.08.2026

														
														Исломободдаги шифохонада ёнғин: камида 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Исломободдаги шифохонада ёнғин: камида 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Покистон пойтахти Исломободдаги давлат шифохонасида юз берган ёнғин оқибатида камида 14 нафар янги туғилган чақалоқ ҳалок бў…
15:26 / 26.08.2026

														
														Президент давлат мукофотлари соҳибларини табриклади

Президент давлат мукофотлари соҳибларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат мукофотлари билан тақдирланган ҳар бир инсоннинг меҳнати, фидойилиги ва кўрсатган жасорати …
14:32 / 26.08.2026

														
														Турли соҳа вакилларининг меҳнати давлат даражасида эътироф этилди

Турли соҳа вакилларининг меҳнати давлат даражасида эътироф этилди

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатнинг турли ҳудудларида самарали меҳнат қилиб, ўз соҳасига муносиб ҳисса …
14:28 / 26.08.2026

														
														Шавкат Мирзиёев: 35 йил — тарих учун жуда қисқа давр

Шавкат Мирзиёев: 35 йил — тарих учун жуда қисқа давр

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш м…
12:54 / 26.08.2026

														
														Жиззахда 13,6 кг опий моддаси аниқланди

Жиззахда 13,6 кг опий моддаси аниқланди

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан Сирдарё ва Жиззах вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмас…
12:20 / 26.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда тўлиқ иш стажига эга бўлмаган янги пенсионерлар улуши 61 фоизга етди

Ўзбекистонда тўлиқ иш стажига эга бўлмаган янги пенсионерлар улуши 61 фоизга етди

Ўзбекистонда янги тайинланган пенсиялар таркибида тўлиқ иш стажига эга бўлмаган фуқаролар улуши 61 фоизга етди. Яъни, бугунг…
09:45 / 25.08.2026
Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан мукофотлади

Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан мукофотлади

Америкалик тадбиркор Илон Маск Украинанинг “Озодлик” ордени – мамлакатдаги энг олий давлат мукофотларидан бири билан тақдирл…
16:13 / 26.08.2026
Турли соҳа вакилларининг меҳнати давлат даражасида эътироф этилди

Турли соҳа вакилларининг меҳнати давлат даражасида эътироф этилди

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатнинг турли ҳудудларида самарали меҳнат қилиб, ўз соҳасига муносиб ҳисса …
14:28 / 26.08.2026
Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини сифатли ўқитишга бағишланган республика ўқув-семинари ташкил этилди

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини сифатли ўқитишга бағишланган республика ўқув-семинари ташкил этилди

24–28-август кунлари Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳа…
09:24 / 25.08.2026
Шерзод Асадов халқаро медиафорум очилишида иштирок этди

Шерзод Асадов халқаро медиафорум очилишида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкент ва Самарқандда ўтказилаётган “Ислом сивилизатсияси: янги нигоҳ — …
14:08 / 25.08.2026
1-синфлардан ортиб қолган ўқув қуроллари боғчаларга бепул тарқатилади

1-синфлардан ортиб қолган ўқув қуроллари боғчаларга бепул тарқатилади

Ўзбекистонда 1-синф ўқувчилари учун харид қилинган ўқув қуролларидан ортиб қолган қисми мактабгача таълим ташкилотларидаги т…
11:05 / 26.08.2026
Шавкат Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади

Бу ҳақда, Украина раҳбари Х ижтимоий тармоғида пост қолдирди.
17:22 / 25.08.2026
Нетаняху: Эрон ўғилларимдан бирини ўлдиришга уринган

Нетаняху: Эрон ўғилларимдан бирини ўлдиришга уринган

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Эрон унинг ўғилларидан бирини ўлдиришга уринганини маълум қилди. Бироқ у воқеа қачон соди…
09:31 / 25.08.2026
Исломободдаги шифохонада ёнғин: камида 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Исломободдаги шифохонада ёнғин: камида 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Покистон пойтахти Исломободдаги давлат шифохонасида юз берган ёнғин оқибатида камида 14 нафар янги туғилган чақалоқ ҳалок бў…
15:26 / 26.08.2026
АҚШ Сурияни терроризм ҳомийлари рўйхатидан олиб ташлади

АҚШ Сурияни терроризм ҳомийлари рўйхатидан олиб ташлади

АҚШ 24-август куни Сурияни “терроризм ҳомийлари” давлатлар рўйхатидан расман чиқарди. Қарор мамлакатнинг 1979-йилдан буён ам…
09:35 / 25.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!